X

Korruptsiya zamonaviy fenemenon sifatida

        Коррупция бугун нафақат  Ўзбекистон, балки бугун дунё муаммоларининг марказида турган, саратон каби,   ҳар    қандай чора тадбирларга  қарамасдан ўсиб бораверадиган оғир касалликка ўхшаб, даврнинг энг замонавий фенемонига айланди.   “Халқаро  трансперенси” («Transparency International») ташкилотининг коррупция индексида 180 давлат орасида Ўзбекистон 157-ўринда турар экан. Бу маълумот табиийки ҳар бир виждонли ўзбек фуқоросини хижолатга тортади.

      Баъзан ҳайрон қоласан киши, давлатимиз раҳбари Олий таълимда, умуман Ўзбекистоннинг барча соҳаларида коррупцияни йўқ қилишга қанчалар ҳаракат қилмасин, мазкур масала юзасидан  қатор қарор ва қонунлар қабул қилмасин аксарият амалий жараёнлардаги ғайри оддий ҳолатлар мазкур ҳаракатларнинг бутунлай аксини кўрсатади. Нега шундай? Бу  қарама қарши фаолият  тизими қандай объектив ва субъектив  омилларга асосланади.? Давлат сиёсатининг муҳим масаласи ўлароқ амалга оширилаётган тизимли ҳаракатларга қарамай  Олий таълимдаги қандай омиллар коррупцияга йўл очмоқда?  

Миллий ва хорижий тажрибамга асосланиб қуйидагиларни  коррупцияга сабаб бўлаётган муҳим омиллар сифатида кўрсатмоқчиман

  1.  Олий таълимдаги сессияларнинг нотўғри  ташкил қилинганлиги
  2. Кадрларни ишга қабул қилишдаги субъетивизм
  3. Баҳолаш мезонларининг  бирор бир халқаро  стандартларга жавоб бермаслиги
  4. Ўзбекистондаги  ОТМ ларида  узоқ йиллар шаклланган, узиб бўлмайдиган  метин  халқага айланган “гуруҳлар”    ва уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган корчолонларнинг мавжудлиги. Улар “курси” ларини сақлаб қолиш учун табиий коррупциянинг ҳар қандай туридан “унумли” фойдаланадилар

Бу рўйхатни яна давом эттириш  мумкин.  Аслида, юқорида кўрсатилган, коррупцияга сабаб бўлаётган  омилларнинг ҳар бири  алоҳида  таҳлилга мухтож бўлган муаммолардир. Айни пайтда,  “коррупцияга қаршимиз” деб ура ура қилаётганларнинг ҳаммасини  бугун коррупциядан холи бўлган  “пок” ва “шаффофлик ҳимоячилари” дейишга ҳам шошилмайлик.

Зулхумор Мирзаева