Жорий этишга тайёр инновацион ишланмалар

Ўзбек тилининг халқаро баҳолаш тизими UzLISA  (Uzbek Language International Standard of Assessment) яратилдиУшбу тизим инглиз тилининг IELTS (International English Language Testing System), корейс тилининг TOPIC (Test of Proficiency in Korean), япон тилининг JLPT (Japanese Language Proficiency Test) ва бошқа тилларнинг баҳолаш тизимлари билан бир қаторда ўзбек тили тарихида биринчи марта йўлга қўйилмоқда.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчилари Хабибулло Бакиев, Гулрухсор Эргашева ва Одинахон Саидаҳмедовалар томонидан ўзбек тилини билиш даражасини белгилаб берувчи халқаро сертификат UzLISA яратилди. Сертификат ходимлар томонидан яратилаётган “ЎЗБЕГИМ” (Ўзбек тилини босқичлаштирилган эшитиш, гапириш, имло ва мутоласи) номли дастурга асосланади. Дастурни мукаммал  ва стандартларга мос равишда ўрганувчиларга тақдим этиш учун иш давом этмоқда. Ўзбегим дастури 2018 йил январь ойидан жорий этилиши режалаштирилган.