Хорижлик ўқитувчилар ва ҳамкорлар

Халқаро ҳамкорлик алоқалари

Ўқув машғулотларини ёки илмий-тадққикот ишларини олиб бориш учун хорижлик ўқитувчиларни жалб қилиш ТошДЎТАУ ривожланиш стратегиясининг энг муҳим қисмидир.

         ТошДЎТАУ да хорижлик ўқитувчи ва тадқиқотчиларни жалб қилишнинг мақсадлари қуйидагича:

  • ТошДЎТАУ халқаро мақомини кўтариш;
  • ТошДЎТАУ профессор-ўқитувчилари муҳитида хорижий олий ўқув юртларининг тажрибасини оммалаштириш;
  • ТошДЎТАУ да ўқиладиган фанларнинг рўйхатини, университет ўқув дастурларини ва илмий-тадқиқот ишларини халқаро стандартларга яқинлаштириш;
  • Университет миқёсида ҳамда ТошДЎТАУнинг алоҳида бўлимлари ва ходимлари даражасида халқаро алоқаларни, контактларни ва кооперацияни кучайтириш.

Хорижлик ўқитувчиларнинг ва тадқиқотчиларнинг ҳуқуқий мавқеи Ўзбекистон Республикасининг Ҳуқуқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “ЎзР фуқароларининг хориждаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти ҳақида”ги Фармони, “Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ишлатиш тартиби ҳақида”ги Қоида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши, чиқиш, яшаши ва транзит юриши тартиби ҳақида”ги Фармони, шунингдек, Халқаро меҳнатни ташкил этиш Конвенциялари ва тавсиялари билан белгиланади.

Хорижлик ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг меҳнати меҳнат шартномаси ёки фуқаролик ҳуқуқий шартнома (хизматлар кўрсатиш) асосида амалга оширилади.

Жалб қилинган хорижлик ўқитувчилар ва тадқиқотчилар меҳнатига тўлов амалдаги тариф сеткасига, устама ҳақлар ва мукофотлар таълим фаолиятини назорат қилувчи ва университет раҳбарияти томонидан белгиланувчи амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

        ТошДЎТАУ виза олишга, турар-жой топишга ёрдам беради, Интернетга уланган компьютер билан жиҳозланган иш жойи билан таъминлайди.

        ТошДЎТАУ ишлаши ва яшаши билан боғлиқ барча зарурий хужжатларни ва турли ташкилотларга мазкур масалалар билан боғлиқ  кафолат хатларини тақдим этади.