Инновация ва тадбиркорлик

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг   “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича”

           

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

 

 

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

I. Инновацион фаолиятни бошқариш тизимини шакллантириш

1.

Университетда  Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлим ташкил этиш

1.Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлимни шакллантириш.

2.Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (лавозим йўриқномалари, бўлим Низоми) асосида тегишли ҳужжатларни шакллантириш ва тасдиқлаш.

 

 

 

 

2018 йил                         20 июнь

Давлат бюджети

ТошДЎТАУ ректори, илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими

2.

ТошДЎТАУ инновацион жамғармасини шакллантириш

3.Вазирлик томонидан тасдиқланган намунавий Низом асосида Жамғарма Низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

  1. Жамғарма ҳисоб рақамини очиш.
  2. Жамғарма фондини шакллантириш

2018 йил 10 июль

ТошДЎТАУ иш ҳақи, стипендия тўлаш, бошқа харажатларни қоплангандан кейин тўлов-контракт маблағларининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорини йўналтириш

ТошДЎТАУ Молия –иқтисодиёт ишлари бўйича проректор

3.

Илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни ташкил этиш

6.Илмий-инновацион ишланмаларга бўлган эҳтиёжни тизимли равишда таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулотларга бўлган талабни ўрганиш.

7.Юқори тижорат салоҳиятига эга ва амалга оширишга тайёр бўлган истиқболли лойиҳалар танловини ўтказиш.

8.Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб қилиш

2018 йил сентябрь

 

 

 

2018 йил сентябрь

 

 

 

2018 йил декабрь

ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлими

4.

ТошДЎТАУда талаба ва профессор-ўқитувчилар билан филологик йўналишнинг истиқболли талабларидан келиб чиқиб, инновацион фаолият ва тижоратлаштириш каби масалалар юзасидан учрашувлар, семинар-тренинг, мастер-класслар, онлайн машғулотларни ташкил этиш

  1. Семинар-тренингларда иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг фаол иштирокини таъминлаш.
  2. Иқтидорли ёшларнинг инновацион ишланмалари ва фаолиятларининг ОАВларида ёритилишини таъминлаш.
  3. Нашриёт, газета-журналлар таҳририятлари, реклама агентликлари вакилларини семинар-тренингларга кенг жалб этиш.

Ҳар чоракда

Инновацион жамгарма маблағлари ва ҳомий ташкилотлар

ТошДЎТАУ Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлими, университет Ёшлар иттифоки бошланғич ташкилоти

II. Илмий инновацион жараёнларни ривожлантириш ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш

1.

 

ТошДЎТАУ билан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ, нашриётлар, газета ва журналлар таҳририятлари, ЎзР Ёзувчилар уюшмаси ўртасида ўзаро манфаатли инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш

1.ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ, нашриётлар, газета ва журналлар таҳририятлари, ЎзР Ёзувчилар уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш.

2.ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ билан ҳамкорликда ижодий илмий инновацион гуруҳ ташкил этиш, филологиянинг долзарб муаммолар бўйича талабаларга КИ, БМИ ва МДлари мавзуларини бириктириш ва бажарилган ишларни нашриётлар, газета ва журналлар таҳририятлари, ЎзР Ёзувчилар уюшмасида ҳимоясини ташкил этиш.

3.Талаба ва ёш тадқиқотчилар томонидан бажарилган илмий инновацион лойиҳалар танловини ташкил этиш ҳамда танлов ғолибларини моддий рағбатлантириш.

4.ТошДЎТАУ билан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ ҳамкорлигида бажарилган тайёр ишланмаларини нашриёт, газета ва журналлар таҳририяти, ЎзР Ёзувчилар уюшмасига келишилган ҳолда тақдим этиш.

2018 йил сентябрь

 

 

 

 

 

2018 йил сентябрь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2019 йил                   июнь

 

 

 

 

 

2019 йил               июль

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси, ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

Инновацион ривожлантириш вазирлиги, ТошДЎТАУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори,  ҳамкор ташкилотлар

2.

ТошДЎТАУда юқори тижорат салоҳиятига эга ва амалга оширишга тайёр ҳамда ўзлаштириш учун истиқболли ишланма ва лойиҳалар мониторинги

1.ТошДЎТАУ кафедралари кесимида амалий аҳамиятга эга бўлган илмий- инновацион ишланмалар таҳлилини (мониторингини) амалга ошириш.

2.Маълумотлар базасини яратиш ҳамда ТошДЎТАУ веб саҳифасида ёритиш.

  1. Маълумотлар базаси асосида Инновацион ишланмалар каталогини яратиш.

4.Энг устувор инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлигига молиялаштириш учун тақдим этиш.

2018 йил сентябрь

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Инновацион ривожлантириш вазирлиги, ТошДЎТАУ Илмий ишлар  ва инновациялар бўйича проректори

3.

ТошДЎТАУ бўйича натижадор инновацион ишланмалар

муаллифларини моддий рағбатлантириш

1. Инновацион ишланмалар муаллифларини моддий рағбатлантиришнинг мезонларини ишлаб чиқиш ва ТошДЎТАУ кенгашида тасдиқлаш.

  1. Илмий-инновацион ишланмалар танловини ташкил этиш ва ғолибларни моддий рағбатлантириш.

2018 йил июнь

 

 

 

 

 

2018 йил декабрь

ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Илмий ишлар  ва инновациялар бўйича проректори, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

4.

Университет профессор-ўқитувчилари салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда илғор ва инновацион ишланма ва лойиҳалар яратиш бщйича ижодий гуруҳлар шакллантириш.

3.Соҳалар буйича аниқланган муаммоларни хал этиш буйича университетда соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар таркибидан иборат инновацион гуруҳлар тузиш.

2018 йил сентябрь

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ёшлар иттифоқи

5.

Алишер Навоий асарлари сўзларининг изоҳли луғати бўйича мобил илова дастурини яратиш.

  1. Алишер Навоийнинг барча асарлари компьютер ўқий оладиган ҳолатига ўтказилади.
  2. Алишер Навоий асарларидаги сўзлар тўпланади.
  3. лар изоҳи ва луғатдаги бирликларга оид мисоллар асарлардан танлаб олинади. Барчаси маълумотлар базасига киритилади.
  4. Дастурий таъминоти яратилади.
  5. Алишер Навоий асарлари корпуси яратилади ва мобил иловага юкланади.

2018-2020

йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Ахборот ва замонавий педагогик технологиялар кафедраси

6.

Ўзбек халқ эртакларининг инглизча таржимаси ва ўзбекча-инглизча аудиоли корпуси дастурий таъминотини яратиш.

  1. Ўзбек халқ достонлари электрон базага тўпланади.
  2. Базадаги эртаклар мавзусига кўра тавсифланади.
  3. Ўзбек халқ эртаклари инглиз тилига таржима қилинади.
  4. Ўзбекча ва инглизча эртакларнинг аудиоси ёзиб олинади ва базага киритилади.
  5. Эртакларнинг таржима луғати базага киритилади.
  6. Эртакларга хос анимацион расмлар киритилади.
  7. Эртакларга оид маълумотларга савол ва топшириқлар тузилади ва базага киритилади.
  8. Базага киритилаётган ҳар бир маълумотлар махсус мутахассислар таҳлили ва таҳририда кўриб чиқилади.

2018-2020

йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари ҳисобидан

ТошДЎТАУ Ахборот ва замонавий педагогик технологиялар кафедраси

7.

Инглизча-ўзбекча, ўзбекча-инглизча таржима луғати бўйича “ўзбекча лингво” электрон луғатининг лингвистик базасини  яратиш

 

  1. Ўзбекча лингвонинг электрон луғатининг семантик базаси тузилади.
  2. Базага инглиз тилидаги барча сўзлар ва уларнинг таржимаси киритилади.
  3. Таржималар таҳлил ва таҳрирланади.
  4. Электрон луғатнинг дастурий таъминоти яратилади.

2018-2021

йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Ахборот ва замонавий педагогик технологиялар кафедраси

8.

Инглизча матнларни ўзбек тилига таржима қилиш дастурининг лингвистик ва дастурий таъминотини яратиш

 

  1. Ўзбек тилининг морфологик маълумотлар базаси шакллантирилади.
  2. Ўзбек тилининг қўшимчалар базаси тузилади.
  3. Инглиз тилининг маълумотлар базаси тузилади.
  4. Инглизча-ўзбекча ва аксинча таржима луғати тузилади ва маълумотлар базасига киритилади.
  5. Матнларни морфологик таҳлил қилувчи морфонализатор яратилади.
  6. Матнларни синтактик таҳлил қилувчи синтезатор яратилади.
  7. Матнларни таҳрирловчи дастур яратилади.
  8. Соҳавий таржима луғатлар яратилади.
  9. Қоидалар тизими моделлаштирилади.
  10. Таржимадаги камчиликлар лингвистик жиҳатдан таҳлил қилиниб, алгоритм учун тегишли аксиомалар киритилади.

2019-2021

йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Ахборот ва замонавий педагогик технологиялар кафедраси

 

9.

ИнФО – онлайн тизимда иншо ёзиш кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган дастур яратиш

 

 

  1. Университет сайтида дастур ҳақида маълумот бериш
  2. Онлайн курс учун дарс ишланмалари яратиш.
  3. Сайтни ишга тушириш, тингловчиларни жалб қилиш.
  4. Имтиҳон ўтказиш
  5. Юқори балл олганларга INBOT сертификатини тақдим этиш

2018 йил

июнь

 

 

2018 йил сентябрь

 

 

2019 йил октябрь

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Фольклоршунослик ва диалектология, Ўзбек тилшунослиги кафедралари

10.

Гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш

1.Лойиҳа режаси ва бажариладиган вазифаларни белгилаш, тадқиқот мавзуси бўйича хориж ва республикада мавжуд тажрибаларни ўрганиш.

2. Тадқиқот методикасига мувофиқ лингвистик базани шакллантириш, шу асосда ўзбек-лотин ҳамда ўзбек-кирилл алифбосида қайд этилган ихтиёрий матнни ўқий оладиган дастурий маҳсулотнинг дастлабки талқинини яратиш.

3. Дастурий маҳсулотни мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш, қайта ишлаш ва амалиётга жорий этиш.

2018-2020 йиллар

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси

ТошДЎТАУ Ўзбек тилшунослиги кафедраси

11.

Имконияти чекланган талабалар учун аудиокитоб яратиш

1.Кўзи ожиз ёшлар учун компьютер саводхонлиги бўйича электрон матн шаклидаги ўқув қўлланмани тайёрлаш.

2. Овоз ёзиш студиясида ўқув қўлланманинг аудиокитоб шаклидаги нусхаларини тайёрлаш.

3. Кўзи ожиз ёшларда замонавий ахборот воситаларидан мустақил фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга ёрдам берадиган ўқув курсини ташкил қилиш.

4.Ўқув курси учун компьютер синфи ташкил қилиш.

5.Ўқув курси якунида компъютер ёрдамида ёзма равишда ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш.

 

2018-2019 йиллар

 

ТошДЎТАУ Ўзбек тилшунослиги кафедраси

12.

Методикага оид терминларнинг инглизча–

ўзбекча изоҳли луғатини яратиш

 

 

1.Дастлабки босқичнинг биринчи ва иккинчи чорагида методик терминлар яратишнинг жаҳон тажрибаси миллий тажриба билан уйғун ҳолатда ўрганиб чиқилади.

2. Йилнинг иккинчи ярмида методикага оид терминларнинг инглиз ва рус тилларидаги базаси яратилади ҳамда уни ўзбек тилига таржима қилиш жараёнлари бошланади.

3. Лойиҳанинг иккинчи (асосий) босқичи нинг дастлабки ярим йиллигида таржима ва изоҳлаш ишлари якунланади. Сўнгги ярим йил давомида луғатнинг охирги нусхаси устида ишлаш, таҳрир ва нашрга тайёрлаш ишлари олиб борилади.

4.Ҳар иккала босқичда эришилган натижалар умумлаштирилиб, тадқиқот нашрга тайёрланади.

 

2018-2020 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси

 

13.

“Таълим босқичлари бўйича она тили фанини ўқитишга оид методларнинг табақалаштирилган корпуси”ни яратиш

1. Методлар базасини тўплаш

2. Умумтаълим мактаблари она тили фани учун методлар электрон корпусини яратиш

3. Умумий ўрта махсус таълим она тили фани учун методлар электрон корпусини яратиш

4. “Таълим босқичлари бўйича она тили фанини ўқитишга оид методларнинг табақалаштирилган корпуси” ўқув қўлланмасини яратиш

2019-2020 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Ўзбек тилини ўқитиш методикаси кафедраси

14.

“Ўзбек тилини ўқитиш методикаси” фани бўйича электон дарслик яратиш

1. Электрон дарслик учун зарур материалларни тўплаш ва маълумотлар базаси шакллантириш.

2. “Ўзбек тилини ўқитиш методикасининг умумий маса-лалари” деб номланган бўлим материалларини электрон таъми-ноти яратилади.

3. “Тил сатҳларини ўқитиш методикаси” деб номланган бўлимини электрон таъминоти яратилади.

4.Назорат саволлари ва топшириқлари электрон базаси яратилади.

2019-2020 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Ўзбек тилини ўқитиш методикаси кафедраси

15.

“Тил ўрганишнинг психолингвистик асослари”  ўқув қўлланмасини яратиш

1. Мавзу бўйича хориж тажрибасини ўрганиб чиқиш.

2. Ўзбекистондаги мавжуд қарашларни умумлаштириш.

3. Назарий ва амалий машғулотлар мавзуларини шакллантириш.

4. Мавзуларни мазкур соҳадаги энг сўнгги илмий янгиликларни ҳисобга олган ҳолда ёзиш.

 

2018-2019 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Ўзбек тилини ўқитиш методикаси кафедраси

16.

Мустақиллик даври ўзбек адабиёти антологиясини яратиш

  1. “Антология”га киритиладиган адиблар рўйхатини шакллантирилади.
  2. “Антология”нинг шеъриятига доир 1-жилди тайёрланади.
  3. “Антология”нинг насрга тегишли 2-жилди тайёрланади.
  4. “Антология”нинг драматургияга тегишли 3-жилди тайёрланади.

2018 йил май

 

 

2018 йил декабрь

 

2019 йил июнь

 

2019 йил декабрь

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси

ТошДЎТАУ, Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси

17.

Ўзбек шеваларининг электрон дастурий луғатини яратиш

1.Дастурий таъминот яратиш.

(2018-2019 йиллар).

2.Диалектал базага тегишли материаллар шакллантириш  (2018-2020 йиллар).

3.Диалектал сўзликни таҳлил қилувчи электрон дастур яратиш  (2018-2024 йиллар).

4.Юқоридагилар асосида ўзбек шеваларининг электронлуғати, шеваларнинг мавзуи луғатлари ҳамда шеваларнинг диалектал атласлари яратилади.

2018-2024 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Фольклоршунослик ва диалектология кафедраси

18.

“Навоийшунослик” фанидан электрон дарслик яратиш

  1. “Навоийшунослик” фани дастури асосида маъруза матнлари, тақдимотлар, тестлар, назорат саволлари тайёрланади.
  2. Овозли матнлар, иловалар яратилади.

2019 йил май

 

 

 

2019 йил сентябрь

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси

19.

“Ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш адабиёти” фанидан электрон ўқув қўлланма яратиш

  1. “Ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш адабиёти” фани дастури асосида маъруза матнлари, тақдимотлар, тестлар, назорат саволлари тайёрланади.
  2. Овозли матнлар, иловалар яратилади.

2019 йил декабрь

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси

20.

“Ўзбек адабиёти тарихи” (Мумтоз адабиётга кириш) фанидан электрон ўқув қўлланма яратиш

  1. “Ўзбек адабиёти тарихи” фани дастури асосида маъруза матнлари, тақдимотлар, тестлар, назорат саволлари тайёрланади.
  2. Овозли матнлар, иловалар яратилади.

2020 йил январь

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси

21.

“Аруз вазни қоидалари” фани бўйича вазнлар кўрсаткичининг компьютерлаштирилган дастурини яратиш

  1. Мумтоз шоирлар ғазалларининг вазни аниқланади.
  2. Дастурнинг босқичли механизми ишлаб чиқилади.
  3. Дастурчи билан ҳамкорликда компьютерлаштирилган тизим яратилади.

2020 йил июль

 

 

2021 йил июль

 

2022 йил июль

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси

22.

Умумевропа компетенциялари (CEFR)  ҳамда O‘ZBEGIM дастурига  мувофиқ инглиз ва ўзбек тиллари учун А1 дан С1 даражасигача сертификатлаш шахобчаларини очиш

1.Ўзбек тилини чет тили сифатида ўрганувчилар учун А1 даражасидан С1 даражасигача мўлжалланган O‘zbegim дарсликлари тузилади.

2.O‘zbegim дарслигининг талабларидан келиб чиққан ҳолда O‘zBEGIM дастури ишлаб чиқилади.

3. Ўзбек тили даражасини аниқлаб берувчи UzLISA тизими ишлаб чиқилади.

4.Тизим ҳамда дастур аппробациядан ўтказилгандан сўнг 2021 йил январ ойидан ишга туширилади.

 

2018-2021 йил сентябрь

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Инглиз филологияси кафедраси

23.

Онлайн диктант лойиҳаси

1.Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг интернетдаги wwwdiktant.uz сайти орқали аҳолининг узлуксиз равишда имло ва саводхонлик борасидаги малакаларини доимий ривожлантириб бориш ишларини амалга ошириш.

2.Аҳоли ўртасида ўзбек тилига нисбатан ҳурмат ҳиссини кучайтириш.

3.Интернетда diktant.uz сайтини яратиш.

4.Сайтни диктант ёзиш бўйича кўрсатмалар ва методик таъминот билан таъминлаш.

5.Ҳар йили бир марта анъанавий равишда барча ОТМлар ўртасида ушбу акцияни ўтказиш.

 

2018-2021 йил

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Ўзбек тилшунослиги кафедраси

24.

Электрон дарслик яратиш (Замонавий ўзбек тили. II жилдлик. Морфология. Синтаксис, Ҳозирги ўзбек адабий  тили”. 1-, 2-, 3-курс учун)

1.Дарслик структурасини ишлаб чиқиш.

2.Мавзулар бўйича тақдимот тайёрлаш.

3.Мавзулар асосида тест тайёрлаш.

4.Мавзуларга доир видеоролик тайёрлаш.

5.Матнларни таҳлил ва тахрир  қилиш.

6.Турдош ОТМ ўртасида тақдимот қилиш.

 

2018-2019 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Ўзбек тилшунослиги кафедраси

25.

Электрон дарслик яратиш (“Ҳозирги ўзбек тили” 1-курс)

1.Дарслик структурасини ишлаб чиқиш.

2.Маъруза матнларини тайёрлаш.

3.Амалий ва семинар машғулотлари ишланмаларини тайёрлаш.

4.Дарсликнинг мултимедиа шаклини яратиш.

5.Муҳокамасини ташкил этиш.

6.Расмийлаштириш.

2018-2019 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Ўзбек тилшунослиги кафедраси

26.

Она тили қомуси

1.Қомус структурасини ишлаб чиқиш.

2.Қомус мақолаларини тайёрлаш.

3.Мақолаларни жойлаштириш.

4.Таҳрир ишларини амалга ошириш

5.Муҳокамасини ташкил этиш.

6.Расмийлаштириш.

2018  йил декабрь

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Ўзбек тилшунослиги кафедраси

27.

“Гастрономическая карта Ўзбекистана”, “Gastronomic map of Uzbekistan” сайёҳлар учун мўлжалланган ахборотнома ( инглиз ва рус тиллиарида)

(Туризм сервиси сифатини яхшилашда инновация)

1.Ўзбекистонга ташриф буюрувчи (тур фирма орқали, мустақил равишда) сайёҳларга Ўзбекистоннинг гастрономик жозибаси ва овқатланиш қулайликлари ҳақида тўлиқ маълумотларни тўплаш.

2.Ўзбекистонда мавжуд гастрономик турлар ва гастрономия билан боғлиқ йиллик фестиваллар ҳақида тўлиқ маълумотларни ўзида жамлаган ахборотнома шаклидаги журнал учун материал йиғиш.

3. Бичими 84/108 116  форматдаги расмли 3 қисмдан иборат журнал кўринишидаги ахборотномани нашр этиш (25 босма табоқ . 5000 нусхада).

2018-2020 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

ТошДЎТАУ, Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси

28.

“Ўзбек миллий таом номлари ва таомномаларнинг стилистик тематик луғати” лойиҳаси

(Туризм сервиси сифатини яхшилашда инновация)

1.Инглиз ошхоналари хусусан Англия ва Америка ресторанлари меньюларининг стилистикаси ўрганиб чиқиш;

2. Таомлар тайёрланиши, сервировкаси, мазасини ўз ичига олган 200 турдаги қуюқ, суюқ таомлар, газаклар ва салатларнинг инглиз тилидаги қисқача изоҳларини яратиш;

3.Миллий ошпазлар уюшмаси учун ўзбек миллий таомларини инглиз тилига ўгириш бўйича луғат ва йўриқнома яратиш ва нашр этиш.(3000 нусхада).

2018-2020 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

ТошДЎТАУ, Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси

29.

Ўзбек тилининг кўп сўзли имло луғати (лотин ва кирилл алифболарида)

  1. Имло луғати учун материал тўплаш, саралаш, китобнинг электрон шаклини яратиш.

2. Таҳрир ишларини амалга ошириш

3. Муҳокамасини ташкил этиш ва расмийлаштириш.

4. Имло луғатини нашр этиш.

 

2018 йил август- декабрь

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, “Навоий университети” нашриёт-матбаа уйи

 

30.

Имло луғати (умумтаълим мактаб ўқувчилари учун)

  1. Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўқув дарсликларидан  луғат материалларини тўплаш, саралаш, комьютерга киритиш.
  2. Имло луғатини шакллаштириш ва таҳрири устида ишлаш.
  3. Манфаатдор таълим муассасалари мутахассислари таклиф-мулоҳазалари бўйича ишлаш.
  4. Имло луғатини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

 

2018 август-октябрь

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, “Навоий университети” нашриёт-матбаа уйи

 

31.

Кўп жилдли “Ўзбек  халқ  шевалари луғати”ни  яратиш

1.Вилоятлар ва туманлар кесимида  диалектал матнларни шева вакиллари нутқидан ёзиб олиш (2018-2021 йиллар).

2.Ёзиб олинган диалектал матнларни нашр қилиб, улардаги диалектизмларни  ажратиб, улар асосида луғат мақолаларни тайёрлаш (2018-2022).

3. Намунавий диалектал ўқув луғатларини шакллантириб,  нашр қилиш.

4. Диалектал матнларни саралаб, улардаги диалектизмлардан тайёрланган  луғат мақолаларини диалектал ўқув луғатлари сифатида нашр эттиришни бошлаш (2019-2022).

5. Диалектал матнлар асосида диалектизмларнинг луғат мақолаларини тайёрлаб, нашр қилинган  диалектал ўқув луғатларидаги камчиликларни тугатиб, мукаммал ҳолда  кўп жилдли диалектал луғатларни нашр эттириш (2020-2024).

 

2018-2024- йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, Фольклоршунослик ва диалектология кафедраси

32.

Ўзбек тилининг лотин ёзувига асосланган янги алифбо ва имлосини ўргатишга мўлжалланган мультимедиавий ўқув қўлланма

  1. Электрон қўлланманинг структурасини ишлаб чиқиш.

2. Маълумотлар базаси шакллантириш.

3. Электрон таъминотни яратиш.

Қўлланма учун дарс ишланмалари яратиш.

4. Қўлланманинг мултимедиа шаклини яратиш.

 

2018-2019  йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

 

ТошДЎТАУ, “Навоий университети” нашриёт-матбаа уйи

 

33.

Абитуриентлар учун она тили ва адабиёт фанидан мукаммал ўқув қўлланма

  1. Ўқув қўлланма  структурасини ишлаб чиқиш.
  2. Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқув дастурига киритилган она тили ва адабиёт фанлари асосида маъруза матнлари, назорат саволлари, тестлар саволлари тайёрланади.
  3. Ўқув қўлланманинг электрон таъминотини амалга ошириш.
  4. Таҳрир ишларини амалга ошириш.
  5. Қўлланмани чоп эттириш

2018-2019 йиллар

ТошДЎТАУ инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ, “Навоий университети” нашриёт-матбаа уйи

 

34.

Инновацион ишланмаларни патентлаштириш, сертификатлаш ишларини тизимли равишда такомиллаштириш, бу йўналишда консалтинг хизматларини жорий этиш

  1. Илмий тадқиқот ишлари натижаларини патентлаш ва сертификатлаш буйича масъулни белгилаш.
  2. Даврий равишда мавзуга доир семинар-тренинглар ташкил этиш.

2018 йил июнь

 

 

 

Ҳар чоракда

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси, ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, ТошДЎТАУ Илмий ишлар  ва инновациялар бўйича проректори, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

35.

ТошДЎТАУ битирувчилари ва иқтидорли ёшларни инновацион ишланмалар, технологик лойиҳалар- стартапларга жалб этиш

  1. Иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларнинг илмий ва яратувчанлик қобилиятларини ўрганиш.
  2. Иқтидорли талабаларни етакчи олимларга шогирд сифатида бириктириш.
  3. Иқтидорли битирувчилар билан инновацион ишланмалар, технологик лойиҳалар-стартаплар соҳасида мақсадли ишлашни ташкил этиш.

2018 йил сентябрь

 

 

2018 йил сентябрь

 

2018 йил сентябрь

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси, ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

Инновацион ривожлантириш вазирлиги, ТошДЎТАУ Илмий ишлар  ва инновациялар бўйича проректори, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

III. Хусусий сектор вакиллари билан инновацион ҳамкорликни ташкил этиш

1.

Хусусий нашриёт, газета ва журналлар таҳририятлари, реклама агентликлари, теле ва радиоканаллар билан инновацион ҳамкорликни ташкил этиш

  1. Хусусий нашриёт, газета ва журналлар таҳририятлари, реклама агентликлари, теле ва радиоканалларнинг илмий- инновацион эҳтиёжларга бўлган талабларини ўрганиш асосида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар базасини шакллантириш.
  2. ТошДЎТАУ ишланмалари ва имкониятлари билан хусусий секторни мунтазам таништириш.
  3. Хусусий сектор вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, муаммоли семинарларни ташкил этиш.
  4. Хусусий секторни жалб этиш мақсадида инновацион ишланмалар ярмаркаларини ташкил этиш.
  5. Танланган йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли шартномаларни шакллантириш ва улар асосида хамкорликни ташкил этиш.

2018 йил сентябрь

 

 

 

 

 

 

 

Ҳар чоракда

 

 

Ҳар чоракда

 

 

 

Бир йилда икки марта

 

Йил

давомида

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси, ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

Инновацион ривожлантириш вазирлиги, ТошДЎТАУ Илмий ишлар  ва инновациялар бўйича проректори, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

2.

Кадрлар тайёрлаш жараёнида ТошДЎТАУ ва ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини мунтазам равишда талабаларга етказиб бориш.

  1. ТошДЎТАУ ва ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ илмий-тадқиқот натижаларини мунтазам равишда фанларнинг ишчи дастурларига киритиш ва ўқув жараёнига жорий этиш

Ўқув йили мобайнида

ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Илмий ишлар  ва инновациялар бўйича проректори, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

 

IV. Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги грантлардан оқилона фойдаланиш ва лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш

1.

Инновацион ривожлантириш вазирлиги билан устувор илмий йўналишлар бўйича ҳамкорлик олиб бориш

  1. Ҳамкорликда ишлаб чиқилган устувор йўналишлар бўйича таклифларни Инновацион ривожлантириш вазирлигига такдим этиш.
  2. Устувор йўналишлар доирасида юқори натижаларни таъминловчи илмий лойиҳалар тайёрлаш ва танловларда иштирок этиш.
  3. Лойихаларнинг бажарилиш мониторинги ва натижалар таҳлилини тизимли равишда амалга ошириш.

2018 йил сентябрь

 

 

 

Танлов эълон қилинган муддатда

 

 

Бир йилда икки марта

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси

ТошДЎТАУ Илмий ишлар  ва инновациялар бўйича проректори, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори ИТИ Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

2.

Лойиҳалар натижаларини амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш

  1. Амалга оширилган илмий- инновацион лойиҳаларни соҳа мутахассислари билан муҳокама қилиш ва саралаб олиш.
  2. Сараланган лойиҳаларни ишлаб чикариш ва ўқув жараёнига татбик этиш.
  3. Инновацион ғоялар ҳафталиги - “InnoWeek”дa иштирок этиш

Лойиҳа якуни бўйича

Ҳамкор ташкилотлар маблағлари, ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлими

V. Илмий тадқиқотлар ва инновацияларни жорий қилиш соҳасида ҳалкаро ҳамкорликни ривожлантириш ва хорижий

инвестицияларни кенг жалб этиш

1.

Халкаро ҳамкорликни ривожлантириш

  1. Илмий иш натижаларини тижоратлаштириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш бўйича гуруҳлар тузиш.
  2. Ҳамкорлик шартномаларини тузиш.

2018 йил декабрь

ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлими

2.

Халкаро фондлар ва донор ташкилотларнинг инвестицияларни жалб этиш

  1. Халкаро фондлар ва донорлар томонидан эълон қилинган танловларда иштирок этиш.
  2. ТошДЎТАУ моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш, илмий тадқиқот инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар билан халкаро фондлар ва донор ташкилотларга мурожаат қилиш.

Эълон

берилган

муддатда

 

Йил

мобайнида

Халкаро фондлар ва донор ташкилотлар

ТошДЎТАУ Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлими

3.

ТошДЎТАУдаги илмий ишланмалар

натижаларини халкаро миқёсда тарғиб қилиш

  1. Илмий ишланмалар натижаларини халкаро миқёсда (интернет, радио, телевидение, журнал) реклама қилиш.

2018 йил июнь- декабрь

Халкаро фондлар ва донор ташкилотлар, ТошДЎТАУ Инновацион жамғарма маблағлари

ТошДЎТАУ Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлими