Йўналиш ва мутахассисликлар

Магистратура бўлимининг фаолияти бўйича

МАЪЛУМОТ

2017-2018 ўқув йилида университетда 4 та мутахассислик бўйича магистратура мутахассисликларига талабалар қабул қилинди. Жумладан, 5A111201–Ўзбек тили ва адабиёти, 5А120101–Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти),  5А120102–Лингвистика (ўзбек тили), 5А120104 –Матншунослик ва адабий манбашунослик   магистратура  мутахассисликлари бўйича фаолият олиб борилмоқда. Имтиҳон натижаларига кўра дастлаб 22 нафар талаба, сўнг қўшимча 6 нафар талаба ўқишга қабул қилинган бўлиб, жами магистрантлар сони 28 нафарни ташкил этади.  

 

2018 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Магистратура бўлимининг 2017-2018 ўқув йили учун йиллик иш

режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

  1. 2017-2021 ўқув йиллари учун Магистратура бўлимининг

ривожлантириш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

  1. Мутахассисликларга оид Малака талаблари  ишлаб чиқилди ҳамда

ўрнатилган тартибда тасдиқдан ўтказилди.

  1. Мутахассисликларга оид намунавий фан дастурлари  ишлаб чиқилди  

ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқдан ўтказилди.

  1. Мутахассисликларга оид намунавий ва ишчи ўқув режалар ишлаб

чиқилган ҳамда тасдиқланган.

  1. Магистрлик диссертацияси мавзулари университетнинг илмий

йўналишларига мувофиқ танқидий кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

  1. Магистратура талабаларининг шахсий келендарь режаси ишлаб

чиқилди ҳамда тасдиқланди.  

  1. Ўқув жараёни ва давомат мунтазам назорат қилиб борилмоқда.
  2. Магистратура мутахассисликлари ўқув режасига мувофиқ якуний

назоратларни ўтказувчи комиссия таркиби, якуний назоратларнинг шакли, вақти, ўтказилиш жойи университет ректори буйруғи билан тасдиқланган.

  1.  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ташкилотлар

топшириқлари ўз вақтида талаб даражасида бажарилмоқда.  

 

Янги мутахассисликлар очиш бўйича қилинаётган ишлар:

2018-2019 ўқув йилида магистратура мутахассисликларига қабул қилиш бўйича ҳам айрим ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мавжуд     4 та мутахассисликка қабул квоталари бўйича таклифлар ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилди. Шунингдек, “Компьютер лингвистикаси” мутахассислигини очиш бўйича таклиф ва тегишли ҳужжатлар ҳам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилган. Бундан ташқари, айрим кафедралар илмий-тадқиқот йўналишига мувофиқ янги магистратура мутахассисликларини очиш бўйича ҳужжатлар мажмуини шакллантирмоқда.