*

Нашриёт

«NAVOIY UNIVERSITETI» НАШРИЁТ-МАТБАА УЙИ

«NAVOIY UNIVERSITETI» нашриёт-матбаа уйи давлат унитар корхонаси  Алишер Навоий номидаги Tошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кенгашининг 2017 йил 25 февраль санасидаги 7-сонли мажлиси қарорига кўра ташкил этилган. Алишер Навоий номидаги Tошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректорининг 2017 йил 10 март санасидаги 01–111-сонли буйруғи билан иш бошлаган.

«NAVOIY UNIVERSITETI» нашриёт-матбаа уйи юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида 009899-сонли гувоҳнома (2017 йил 7 март), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан берилган 310-сонли нашр лицензиясига (2017 йил 24 ноябрь), бундан ташқари, ўзининг гербли муҳри, банкда ҳисоб рақами, ва устави шакллантирилган таҳририятига эга.

                              

Нашриёт-матбаа уйи ҳозирча 2 та : маъмурият ва таҳририят бўлимларидан иборат. Корхонанинг матбаа ва маркетинг бўлимлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Нашриёт-матбаа уйининг директори - филология фанлари номзоди Тўлқин Маманазарович Тоғаев. У киши корхонани бошқаради, унинг ишлаб чиқариш, хўжалик ва молия фаолиятига раҳбарлик қилади. (+99894 639-03-44)

Бош муҳаррир — филология фанлари доктори, доцент Хамдамов Улуғбек Абдувахобович (Улуғбек Ҳамдам). Ижод оламида китобхонларга ўз асарлари билан яхши таниш бўлган адиб нашриёт режасидаги китобларнинг мазмун-мундарижаси, адабий-бадиий савияси, илмий-назарий нуқтаи назардан мувофиқлигини назорат қилади ва таҳририят ишларига бош-қош бўлади. (+99897 344-02-41)

Директор ўринбосари — Улуғбек Пулатович Урунов (Улуғ БЕК). Корхонанинг маркетинг фаолияти, унинг матбаа ижросини таъминлаш, буюртмачилар билан узвий алоқада бўлиш ва хўжалик ишларида ёрдам бериш нашриёт-матбаа уйи директори ўринбосарининг вазифа-мажбуриятлари доирасига киради. (+99890 909-54-01)

Қисқа маълумотлар:

  • Муассиси: Алишер Навоий номидаги Tошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
  • Ташкилий-ҳуқуқий шакли: давлат унитар корхонаси;
  • Устав фонди: 10 000 000 (ўн миллион) сўм;
  • Фаолият тури: нашриёт-матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш;
  • Ҳисоб рақами: 20210000800765751001, АТИБ “Ипотекабанк” Яккасарой филиали, банк коди: 01017;
  • СТИР (ИНН): 304720271;
  • Манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй, 1-қават, 101-хона;

Тел.:  +998 (94) 639-03-44; (97) 344-02-41; (90) 909-54-01.