"Олтин битиклар" журнали

“Олтин битиклар” журнали таҳририят низоми ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилиб, Агентликнинг № 0949-сонли гувоҳномасини олди.

Журналда умумтуркий, ўзбек, Шарқ адабиёти ва маданияти намуналари,  манбашунослик, матншунослик ва матнчилик, адабиётшунослик ҳамда таржимашунослик тадқиқотлари, миллий тарих,  археология, этнография, антропология, нумизматика, маданиятшунослик бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари  ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этилади.

Журналлар йилда 4 марта чоп этилиши режалаштирилган.

Ҳозирда журналда чоп этилиши режалаштирилаётган илмий мақолалар тўпланмоқда.

 

“Олтин битиклар” журнали учун тақдим қилинадиган мақолаларга қўйиладиган талаблар

 

1. Мақоланинг мазмуни, шакли ва ҳамжмига бўлган умумий талаблар:

- журналга олдин эълон қилинмаган, оригинал ишлар қабул қилинади

- мақола илмий услубда ёзилган бўлиши керак

- мақоланинг ҳажмига қўйиладиган талаблар:

Адабиётлар рўйхати ҳамда мақолага илова қилинган маълумотларни ҳисобга олмаганда 15-25 саҳифагача. Агар мақоланинг ҳажми бундан катта бўлса, у ҳолда уни икки ёки ундан ортиқ мақолага бўлиш тавсия этилади.

 

2. Мақоланинг формати:

– Microsoft Office Word редакторида

– “Times New Roman” шрифтида

– асосий матн –12 да

– интервал 1,0

– юқори ва пастки ҳошия –2,5 см; чап ҳошия –3 см, ўнг ҳошия –1,5 см

– сатр боши (абзац) –1,25 см.

 

3. Мақоланинг тузилиши:

 - муаллифнинг фамилияси ва инициаллари (қуюқ шрифтда, ўртада). Агар муаллифлар бирдан ортиқ бўлса, у ҳолда қуйидагича ёзилади: Абдухолиқов А.А.1, Абдунабиев Д.А.2

- муаллиф ҳақида маълумот: илмий даража қисқартирилмаган шаклда; илмий унвон қисқартирилмаган шаклда; иш жойи тўлиқ шаклда

- мақола номи (катта ҳарфларда, қуюқ шрифтда ва ўртада)

- аннотация (олиб борилган тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари ҳамда уни амалий қўллаш имкониялари тавсифи). Аннотация ҳажми 200-300 сўз бўлиши керак. Аннотация ва калит сўзлар ўзбек ва инглиз тилида ёзилади.

- калит сўзлар – 7-8 сўз.

- мақоланинг асосий матни

- фойдаланилган адабиётлар рўйхати – камида 20 манба билан таъминланган бўлиши керак.

 

4. Фойдаланилган адабиётларни шакллантириш

- Чикаго ҳавола усулининг 2016 йилги шакли асосида (Илова қилинади)

 

5. График материаллар (жадвал ва расмлар) тавсифли ва юқори сифатли бўлиши керак.

Жадвал:

- жадвалнинг номи ёки тавсифи бўлиши керак

- жадвал мақола матни билан боғланган ва унда қайд этилган бўлиши керак

- жадвалларнинг рақами саноқ сон билан берилиши лозим. М.: Жадвал 1, Жадвал 2

- жадвал катакчаларидаги матн бир хил шаклга (шрифт, унинг ҳажми, текисланганлиги) эга бўлиши керак

- агар жадвал ичидаги матнга изоҳ берилган бўлса, изоҳ жадвалдан кейин курсив ёзувда берилиши керак.

 

Расм:

- расмнинг номи ёки тавсифи бўлиши керак

- расм мақола матни билан боғланган ва унда қайд этилган бўлиши керак

- расмларнинг рақами саноқ сон билан берилиши лозим. М.: Расм 1, Расм 2

- расм маълумот характерига эга бўлиши керак

- расмга барча иллюстрациялар (схема, фото, диаграмма, график чизма ва ҳк.) киради

- агар бир расмнинг бир неча қисмлари алоҳида кўрсатилган бўлса, улар алифбо ҳарфлари билан белгиланади

- расмнинг алоҳида деталлари рақами араб рақамлари билан берилади.

 

6. Мақола ичидаги ҳаволалар:

- Чикаго ҳавола усулининг 2016 йилги шакли асосида