Ўзбек филологияси факультети

 

Факультет декани:

Абдушукуров Бахтиёр Бўронович

Телефон: +99871 2814736

e-mail : abdushukurov@navoiy-uni.uz

Илмий даражаси : 

Филология фанлари доктори

Қабул вақти: 9.00 дан 17.00 гача
 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини:

 

Ўқув ишлари бўйича декан муовини:

 

 

  ​​​​​​​Факультетда фаолият олиб борадиган кафедралар:

Факультет филология соҳаси бўйича қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрлайди:

  •  5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш ( ўзбек тили )​   

      Факультет 1918 йил 12 май – Миллий универ­ситетга асос солинган кундан бошлаб Адабиёт ва фалсафа (1918–1920), сўнгра Шарқ факультети (1921–1942), Тарих ва филология (1942–1956), Филология (1956–1981-йилларда ўзбек, рус ҳамда роман-герман филологияси ҳамда журналистика бў­лимларини ўз ичига олган), ниҳоят, 1981-йилдан Ўзбек филологияси факуль­тети номи билан фаолият кўрсатиб келмоқда. Факультет 2016-йил 13-майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ – 4797-сонли фармони асосда қайта ташкил этилди. Факультетда 5 та кафедра мавжуд бўлиб, 40 га яқин педагог-ходим, жумладан, 15 нафар фан доктори, 17 нафар фан номзоди илмий ва педагогик фаолият олиб боради. 

      Факультет талабаларига университет ташкил этилган дастлабки йилларда Мунавварқори, Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдураҳмон Саъдий каби олимлар адабиётшунослик ва тилшуносликка оид назарий курслардан дарс берганлар. Ана шу анъана ва тажрибалар натижаси ўлароқ Ғулом Каримов мумтоз адабиётимиз тарихи, Айюб Ғуломов ўзбек тилшунослиги, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов адабий танқид, Бегали Қосимов ўзбек миллий уйғониш адабиётини тадқиқ этиш бўйича илмий мактаб яратганлар. Бу илмий мактаблар анъаналари  бугунги кунда ҳам муносиб давом эттирилмоқда.

      Факультет профессор-ўқитувчилари тилшунослик ва адабиётшунослик соҳасида нафақат республикамизда, ҳатто чет мамлакатларида ҳам эътироф этилган мутахассислардир.

      Факультетда таҳсил олиб, илмда юксак натижаларга эришган олимлар кўп. Жумладан, тилшунос ва адабиётшунос олимлар Иззат Султон, Матёқуб Қўшжонов, Азим Ҳожиев, Иристой Қўчқортоев ва Бахтиёр Назаров Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги этиб сайланган. Сарвар Азимов, Ғулом Каримов, Субутой Долимов, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Ҳафиз Абдусаматов, Лазиз Қаюмов, Наим Каримов, Бегали Қосимов, Умарали Норматов ва Абдуғафур Расулов Ўзбекистон Республикаси фан арбоби унвонига сазовор бўлган.

      Машҳур ёзувчи ва шоирлардан Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Одил Ёқубов, Саида Зуннунова, Ўлмас  Умарбеков, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Шукур Холмирзаев, Худойберди Тўхтабоев, Ўткир Хошимов ва Ойдин Ҳожиева ижод сирларини шу даргоҳда ўрганган.

      Факультетда таҳсил олганлардан уч нафари Ўзбекистон Қаҳрамонларидир. Улардан бири –адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов кўп йиллар факультетда адабиёт сирларидан сабоқ берган. Ўзбекистон халқ шоирлари – Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов нафақат факультет ёки университет, балки бутун Ўзбекистон фахридир. Фан, таълим ва маданият ривожидаги улкан хизматлари учун уларга Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори унвони берилган.

      Факультетнинг халқаро алоқалари ҳам эътирофга лойиқ. Хитой пойтахти Пекиндаги Миллатлар марказий университетида, Жанубий Кореянинг Пусан университетида, Киев Миллий университетида махсус ўзбек тили йўналишлари очилган бўлиб, факультет профессор-ўқитувчилари мазкур нуфузли олий таълим муассасалари талабаларига дарс бериб келмоқда.

      Бундан ташқари, Берлин Ҳумболдт университети, Хитойнинг Шинжонг университети билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган.

Факультетнинг долзарб вазифалари

  • талаба ёшларни, ўзбек тили ва адабиётининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда, Ватанга муҳаббат ва садоқат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш; 
  • ўзбек тили ва адабиёти, фольклорининг тарихан шаклланган адабий, лингвистик мактаблари ва таълимотларини, мумтоз ва замонавий методларини, буюк аждодларимизнинг ўзбек ва жаҳон тилшунослиги ривожига қўшган ҳиссаси, уларнинг илмий мероси, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари, ўзбек тили ва адабиётининг ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ илмий муаммоларни тадқиқ этиш; 
  • ўзбек тилининг асл табиати ва хусусиятларини тўла акс эттирадиган мукаммал академик ва ўқув грамматикаларини яратиш, унинг товушлар тизими ва уларнинг ёзувда акс этиши, жорий имло қоидаларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш, турли мавзу ва йўналишлар бўйича луғат ва қомуслар, рисола ва дарсликлар яратиш. 

Факультет илмий тадқиқот ишлари мавзу кўлами ва мундарижаси, сифат ва самарадорлигининг университет вазифаларига мувофиқлиги:

  •  ЎЗБЕК АДАБИЁТИ ТАРИХИ ВА МАТНШУНОСЛИК КАФЕДРАСИ – Ўзбек адабиёти тарихи, ўзбек миллий уйғониш адабиёти, халқ оғзаки ижоди, матншунослик ва адабий манбашунослик масалалари ўрганилади (Раҳбар: Р. Зоҳидов; Ходимлар: Ҳ. Болтабоев, Н. Раҳмонов, К. Муллахўжаева, Д. Юсупова, А. Эркинов, О. Ҳамраева, И. Исмоилов, С. Мадримова);
  • АДАБИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ АДАБИЙ ЖАРАЁН –кафедрада жаҳон адабиётшунослигида етакчи методлар, ўзбек адабиётшунослигида миллийлик ва жанр муаммолари; туркий халқлар адабиётининг муштарак ва хос хусусиятлари каби илмий-назарий йўналишлар ўрганилади (Раҳбар: Б. Каримов; Ходимлар: А. Улуғов, И. Ёқубов, У. Жўрақулов, У. Расулова, М, Шониёзов);
  • ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИ КАФЕДРАСИ – Ўзбек тилини лисон-нутқ тамойили асосида тадқиқ этиш; ҳозирги ўзбек тилини систем-структур тадқиқи; тилнинг ижтимоий-тарихий диалектал тараққиёти; қадимги туркий тил; эски ўзбек адабий тили лексикаси, терминологияси ва лексикографияси; сотсиолингвистика; психолингвистика; тилларнинг (ўзбек, рус, инглиз) формал моделларини яратиш; туркий тиллар қиёсий-тарихий грамматикаси, тараққиёт тенденсиялари; рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитиш муаммолари каби масалалар ўрганилади (Раҳбар: Б. Абдушукуров; Ходимлар: Ҳ. Дадабоев, Б. Менглиев, М. Қурбонова, М. Раҳматов, Б. Баҳриддинова, );
  •  ФОЛЬКЛОРШУНОСЛИК ВА ДИАЛЕКТОЛОГИЯ – ўзбек фольклоршунослиги ва диалекталогиясининг долзарб масалаларини ўрганиш, дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда фольклор намуналарининг нашрларини тайёрлаш каби масалалар кафедранинг асосий илмий йўналишини белгилайди (Раҳбар: Ш. Турдимов; Ходимлар: Ж. Эшонқул, А. Тилавов, З. Хидиралиева, И. Сайитқулов);

Университет илмий мактаблари кесимида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш ва бажаришнинг самарадорлиги

  • Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси

      Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Бегали Қосимовнинг ўзбек миллий уйғониш адабиётини ўрганиш бўйича илмий мактаби – ўзбек миллий уйғониш адабиётини ўрганиш бўйича ўз тадқиқот тамойилларига, ўзига хос анъаналарига эга бу илмий мактаб фаолияти бугунги кунда ҳам изчил давом этмоқда.

  • Адабиёт назаряси ва замонавий адабий жараён

       Ўзбекистон Қаҳрамони профессор Озод Шарафиддиновнинг ўзбек адабий танқидчилиги илмий мактаби – Мустақилликка эришилганидан кейин Озод Шарафиддинов илмий-ижодий фаолиятида янги давр бошланди. У мунаққид, таржимон, публицист сифатида ғоятда самарали ижод қилди. Мазкур мактаб анъаналари бугунги кунда ҳам Б. Каримов каби мутахассислар томонидан муваффаққиятли давом эттирилмоқда.

  • Ўзбек тилшунослиги кафедраси

      Профессор Айюб Ғуломовнинг илмий мактаби – она тилимиз қурилишини мукаммал таҳлил ва талқин қилди, туркийшуносликка муносиб ҳисса қўшди, Ўзбекистонда йирик ва илғор ўзбек тилшунослиги мактабини ярата олди. Мазкур илмий мактаб бугунги кунда ҳам  Б. Абдушукуров каби олимлар томонидан ўзбек тилининг турли соҳалари бўйича катта ва жиддий тадқиқотларга асос бўлган ҳолда давом эттирилмоқда.

Илмий мактабларда ворисийлик ва уларнинг халқаро эътирофи; кафедраларда фаолиятга системавий ёндашув; тадқиқотларни ташкил қилиш усуллари.

      Юқорида саналган илмий мактабларнинг ютуқлари халқаро миқёсда эътироф этилган. Профессор Б.Қосимов тадқиқотлари турк дунёсининг умуммаънавий ютуқларидан саналади. Профессорлар Н.Раҳмонов, Ҳ.Болтабоев, Ҳ.Дадабоев, Н.Жаборов, А.Эркиновларнинг илмий қарашлари халқаро илмий анжуманларда эътироф этилган. 

      Факультетнинг халқаро алоқалари ҳам эътирофга лойиқ. Хитой пойтахти Пекиндаги Миллатлар марказий университетида, Жанубий Кореянинг Пусан университетида, Киев Миллий университетида махсус ўзбек тили йўналишлари очилган бўлиб, факультет профессор-ўқитувчилари мазкур нуфузли олий таълим муассасалари талабаларига дарс бериб келмоқда.

        Бундан ташқари, Берлин Ҳумболдт университети, Хитойнинг Шинжонг университети билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган.

Илмий лабораторияларнинг мавжудлиги, ҳолати ва таъминоти

      Факультет кафедралари қошида лабораториялар ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Лингвистик тадқиқотлар (Ўзбек тилшунослиги кафедраси), Фольклоршунослик (Фольклоршунослик ва диалектология кафедраси), Ҳозирги адабий жараённи кузатиш (Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси) кабилар шулар жумласидан. 

Соҳавий ва академик илмий-тадқиқот муассасалари, корхоналар негизида илмий-тадқтиқотларни ташкил этиш

       Факультет РТМ, “Академнашр”, “Чўлпон”, “Тамаддун” нашриётлари, “Маърифат”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Китоб дунёси” газеталари, “Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик” журналлари билан ҳамкорликда уларнинг буюртмалари асосида илмий тадқиқот ишларини олиб боришади.

Тадқиқотларни амалга ошириш методлари.

- Илмий семинарлар

- Илмий-амалий анжуманлар

- Фан тўгараклари.