*

Ўзбек-инглиз таржима факультети.

 

              

  Декан:

  Сайфуллаев Анвар Исломович

Тел: 

Қабул вақти: 9.00 дан 17.00 гача

@navoiy-uni.uz

Деканат: +998690 9470135

Факультет  2016-йил 13-майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ – 4797-сонли фармони асосида ташкил этилган.

Кафедралар:

Факультетда 22 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 2 нафар фан доктори, 6 нафар фан номзоди илмий ва педагогик фаолият олиб боради. 

Факултетнинг вазифалари:

  • илмий, бадиий ва бошқа соҳалардаги адабиётларни  ўзбек тилидан инглиз ва бошқа хорижий тилларга , шунингдек, жаҳон тилларидан она тилимизга юксак сифат ва маҳорат билан таржима қиладиган таржимонлар тайёрлаш;
  • талаба ёшларни, ўзбек тили ва адабиётининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ватанга муҳаббат ва садоқат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш;
  • она тилимизнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, унинг кампютер услубини, ўзбек тили ва дунёдаги  етакчи хорижий тиллар асосида таржима дастурлари ва луғатлар, электрон дарсликлар яратиш билан боғлиқ илмий-методик ишланмалар, амалий тавсиялар тайёрлаш ва бу борада эришилган натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш. 

 

Факултетнинг халқаро алоқалари: Буюк Британиянин Астон университети, АҚСҲнинг Индиана, Колорадо ва Чикаго университетлари, Япониянинг Токио университетлари.