Ўзбек тили ва адабиёти факультети

Raupova Laylo Raximovna

Факультет декани:

  Раупова Лайло Рахимовна

Телефон: +9989​0 961 9484

e-mail : dekanuzlit@navoiy-uni.uz

Илмий даражаси: 

  Филология фанлари доктори

Қабул вақти: 9.00 дан 17.00 гача

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари:

Норқўзиев Жамшид Шерпўлатович

Ўқув ишлари бўйича декан муовини:

Дўсанов Комил Халиллаевич

Факультет ўзбек тили ва адабиёти соҳаси бўйича қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрлайди:

 

5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши ўқув режалари

1-курс

2-курс

3-курс

4-курс

Факультетда фаолият олиб борадиган кафедралар:

 

Факультет ўзбек тили ва адабиёти соҳаси бўйича қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрлайди:

      Бакалаврият:

  • 5111200 – Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш 

  • 5А 111201 – Ўзбек тили ва адабиёти (ўзбек адабиёти)

               Катта илмий ходим-изланувчи:  

10.00.01 – Ўзбек тили. Ўзбек адабиёти.  

Ўзбек тили ва адабиёти факультети 1935-йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги ТДПУ) таркибида ташкил этилган. У дастлаб “Ўзбек тили ва адабиёти” (1950) факультети деб номланган, кейин эса “Тарих-филология факультети”, 1968 йилдан эътиборан эса “Филология” факультети деб юритила бошланди. 1976 йилда унинг негизида “Ўзбек ва қозоқ филологияси”, “Рус ва татар филологияси” факультетлари ташкил топди.

         Асос солинган кундан бошлаб, республика мактаблари учун Ўзбек тили ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти (1953), Татар тили ва адабиёти (1968), Миллий мактабларда рус тили (1971), Рус мактабларида ўзбек тили (1972-1981) мутахассисликлари бўйича ўқитувчилар тайёрланди. 

Факультет ташкил қилинганидан бери унинг турли кафедраларида республиканинг машҳур тилшунос, адабиётшунос, шарқшуносларидан О.Шарафиддинов, Мақсуд Шайхзода, Ўткир Рашид, Ғ.Абдураҳмонов, М.Асқарова, Н.Маллаев, С.Усмонов, М.Бекбергенов, Ҳ.Сулаймон, А.Шерматов, А.Бобохонов, Т.Айдаров, Т.Бобоев сингари машҳур устозлар ишладилар. Факультет юртимизнинг тил ва адабиёт соҳасига жуда катта ёзувчилар, олимлар, журналистларини етказиб берди. Улар орасида давлат ва Республика мукофоти совриндорлари Ҳамид Ғулом, Шуҳрат, Мамарасул Бобоев, Мирмуҳсин, Шукрулло, Зулфия, Пўлат Мўмин, Восит Саъдулла, Зафар Диёр, Саид Аҳмад, Ҳаким Назир, Туроб Тўла, Ўктам Усмонов, Хайриддин Салоҳ, Юсуф Шомансур, Низом Комил сингари 40 дан зиёд ёзувчи ва шоирлар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги 4797–сонли “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ янги ташкил қилинган университет таркибига ўтказилиб, “Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш факультети” деб номланди.

Факультетнинг асосий вазифалари:

  • ўзбек тили ва адабиётини, унинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий таълим технологияларини чуқур ўзлаштирган, давр талабларига жавоб берадиган юксак малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳисобланади;
  • талаба ёшларни, ўзбек тили ва адабиётининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда, Ватанга муҳаббат ва садоқат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш; 

-         умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг янги ва самарали методлари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, илғор педагогик технологияларни кенг жорий этиш ҳисобланади 

Ҳозирги кунда факультет таркибида 5 та кафедра мавжуд бўлиб, унда 40 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар, шундан: 6 нафар фан доктори, профессор, 11 нафар фан номзоди, доцентлар фаолият олиб бормоқда.

    

 

      1. ЎЗБЕК  ТИЛИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  КАФЕДРАСИ – Узлуксиз таълим босқичларида ҳозирги ўзбек адабий тили, ёзма нутқ меъёрлари, семасиология, риторика, ўзбек тилини ўқитиш методикасининг назарий  масалалари ўрганилади (Раҳбар: З.Холмонова; ходимлар: Д.Лутфуллаева, М.Сапарниязова, Н.Аҳмедова, Н.Сайидираҳимова, Т.Юсупова, З.Жўрабоева);

      2. ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИ  ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ –

Узлуксиз таълим босқичларида ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси, адабиёт таълимининг назарий масалалари, адабий жараён ҳамда адабий танқидчилик муаммолари, ўзбек  адабиётини хорижий тажрибалар асосида ўрганишга ихтисослашган. Ушбу кафедрада ўзбек адабиёти ва уни ўқитишнинг назарий ва амалий муаммолари, хусусан адабиётшунослик, матншунослик, адабий матнни англаш ва англатиш кўникмаларини ҳосил қилиш, ўзбек адабиёти ва уни ўқитиш методикаси масалалари юзасидан талабаларга дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари   тажрибалари асосида  билим берилади. 

 (Раҳбар: З.Мирзаева; ходимлар: Р.Ниязметова, Т.Матёқубова, Г.Ашурова, Г.Жўраева,Ҳ.Жўраева )

      3. ТИЛШУНОСЛИКДА АХБОРОТ ВА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР– Тилшуносликни, хусусан, ўзбек тилшунослигини ўқитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш,ўзбек тилини ўқитишда қўлланиладиган ахборот технологиялари ўрганилади (Раҳбар: С.Муҳамедова; ходимлар: Ю.Эшматова)

      4. ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ – ўзбек тили ва адабиёти педагогик  ва психологик билимлардан самарали фойдаланиш ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Талабаларга педагогика ва психология фанларинг назарий асослари ва тарихи, таълим тарбия масалалари доирасида билим берилади.

 (Раҳбар: Н.Эгамбердиева; ходимлар: Б.Ботиров, Б.Қодиров, Н.Мирсагатова, Д.Саидова );

 

  1. Университет илмий мактаблари кесимида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш ва бажаришнинг самарадорлиги

 

      1) ЎЗБЕК  ТИЛИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  КАФЕДРАСИ -филология фанлари доктори, профессор М.Асқарова, профессор С.Аширбоев, профессор Н.Маҳмудовларнинг илмий мактабларининг давомчилари бугунги кунда ҳам ўз фаолиятларини давом этмоқда.

      2) ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИ  ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ Ўзбек адабиётини ўқитишда  хорижий тажрибаларни олиб кириш,  янги технологиялар ва замонавий  ахборот воситаларидан фойдаланиш, дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги профессионал методист ўқитувчи-профессорлари билан халқаро илмий - амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, халқаро семинарлар ташкил этиш ва ушбу йўналишда узликсиз  ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйиш. Кафедрада қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадлар тайёрланади.

      3) ТИЛШУНОСЛИКДА АХБОРОТ ВА ЗАМОНАВИЙ ПЭДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЛАР

Тилшуносликка ахборот ва замонавий технологияларини татбиқ этиш масалалари ўрганилмоқда.

 

  1. Илмий мактабларда ворисийлик ва уларнинг халқаро эътирофи; кафедраларда фаолиятга системавий ёндашув; тадқиқотларни ташкил қилиш усуллари.

Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси кафедрасида фаолият юритаётган профессор А.Эркинов, ф.ф.н. З.Мирзаева хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўқув жараёнига татбиқ этишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

  1. Илмий лабораторияларнинг мавжудлиги, ҳолати ва таъминоти

Факультет кафедралари қошида психологик ташхис лабораторияларни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

  1. Соҳавий ва академик илмий-тадқиқот муассасалари, корхоналар негизида илмий-тадқтиқотларни ташкил этиш

Факультет РТМ, “Академнашр”, “Чўлпон” нашриётлари, “Маърифат”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Китоб дунёси” газеталари, “Шарқ юлдузи”, “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Тил ва адабиёт таълими” журналлари билан ҳамкорликда уларнинг буюртмалари асосида илмий тадқиқот ишларини олиб боришади.

 

  1. Тадқиқотларни амалга ошириш методлари.

- Илмий семинарлар

- Илмий-амалий анжуманлар

- Фан тўгараклари.                         ​