"Ўзбекистон: тил ва маданият" журнали

“Ўзбекистон: тил ва маданият” журнали Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилиб, Агентликнинг № 0936-сонли гувоҳномасини олди.

  Журнал Ўзбекистон Республикаси ва жаҳонда юз бераётган ижтимоий-сиёсий, маданий, маърифий янгиликларни тил, адабиёт нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, шунингдек, тилшунослик, адабиётшунослик, педагогик методика, маданий антропология, маданиятшунослик, тарих, социология, диншуносликдаги тадқиқот натижаларини ўзбек, инглиз ва рус тилларида ёритиб боришга мўлжалланган.

 

 “Ўзбекистон: тил ва маданият”журнали учун тақдим қилинадиган мақолаларга қўйиладиган талаблар

 

1. Мақоланинг мазмуни, шакли ва ҳамжмига бўлган умумий талаблар:

- журналга олдин эълон қилинмаган, оригинал ишлар қабул қилинади

- мақола илмий услубда ёзилган бўлиши керак

- мақоланинг ҳажмига қўйиладиган талаблар:

Адабиётлар рўйхати ҳамда мақолага илова қилинган маълумотларни ҳисобга олмаганда 15-25 саҳифагача. Агар мақоланинг ҳажми бундан катта бўлса, у ҳолда уни икки ёки ундан ортиқ мақолага бўлиш тавсия этилади.

 

2. Мақоланинг формати:

– Microsoft Office Word редакторида

– “Times New Roman” шрифтида

– асосий матн –12 да

– интервал 1,0

– юқори ва пастки ҳошия –2,5 см; чап ҳошия –3 см, ўнг ҳошия –1,5 см

– сатр боши (абзац) –1,25 см.

 

3. Мақоланинг тузилиши:

 - муаллифнинг фамилияси ва инициаллари (қуюқ шрифтда, ўртада). Агар муаллифлар бирдан ортиқ бўлса, у ҳолда қуйидагича ёзилади: Абдухолиқов А.А.1, Абдунабиев Д.А.2

- муаллиф ҳақида маълумот: илмий даража қисқартирилмаган шаклда; илмий унвон қисқартирилмаган шаклда; иш жойи тўлиқ шаклда

- мақола номи (катта ҳарфларда, қуюқ шрифтда ва ўртада)

- аннотация (олиб борилган тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари ҳамда уни амалий қўллаш имкониялари тавсифи). Аннотация ҳажми 200-300 сўз бўлиши керак. Аннотация ва калит сўзлар ўзбек ва инглиз тилида ёзилади.

- калит сўзлар – 7-8 сўз.

- мақоланинг асосий матни

- фойдаланилган адабиётлар рўйхати – камида 20 манба билан таъминланган бўлиши керак.

 

4. Фойдаланилган адабиётларни шакллантириш

- Чикаго ҳавола усулининг 2016 йилги шакли асосида (Илова қилинади)

 

5. График материаллар (жадвал ва расмлар) тавсифли ва юқори сифатли бўлиши керак.

Жадвал:

- жадвалнинг номи ёки тавсифи бўлиши керак

- жадвал мақола матни билан боғланган ва унда қайд этилган бўлиши керак

- жадвалларнинг рақами саноқ сон билан берилиши лозим. М.: Жадвал 1, Жадвал 2

- жадвал катакчаларидаги матн бир хил шаклга (шрифт, унинг ҳажми, текисланганлиги) эга бўлиши керак

- агар жадвал ичидаги матнга изоҳ берилган бўлса, изоҳ жадвалдан кейин курсив ёзувда берилиши керак.

 

Расм:

- расмнинг номи ёки тавсифи бўлиши керак

- расм мақола матни билан боғланган ва унда қайд этилган бўлиши керак

- расмларнинг рақами саноқ сон билан берилиши лозим. М.: Расм 1, Расм 2

- расм маълумот характерига эга бўлиши керак

- расмга барча иллюстрациялар (схема, фото, диаграмма, график чизма ва ҳк.) киради

- агар бир расмнинг бир неча қисмлари алоҳида кўрсатилган бўлса, улар алифбо ҳарфлари билан белгиланади

- расмнинг алоҳида деталлари рақами араб рақамлари билан берилади.

 

6. Мақола ичидаги ҳаволалар:

- Чикаго ҳавола усулининг 2016 йилги шакли асосида (Илова қилинади)