“Ёш таржимон ижодхонаси” тўгараги

“Ёш таржимон ижодхонаси” тўгараги

Бугунги кунда “Ўзбек-инглиз таржима” факультетида “Ёш таржимон ижодхонаси” тўгараги фаолият юритмоқда. Тўгарак аъзолари ҳар бир йил учун алоҳида лойиҳа асосида машғулотлар режасини шакллантирган. Тўгарак доирасига иккинчи босқич талабаларидан 20 киши, биринчи босқичдан эса 18 нафар талаба жалб қилинган. Иккинчи босқич талабаларига таржимашунос  олима ф.ф.н. Г.К.Одилова  раҳбарлик қилади. Биринчи босқич талабалари билан кафедра ўқитувчиси А.Н.Ахмедова машғулотлар олиб боради. Тўгаракнинг ишлаб чиқилган режаси бўйича 1 ойда бир марта умумий йиғилиш ва ҳафтада бир марта амалий машғулотлар ўтказилиб борилади. Бир ойда ўтказиладиган йиғилишга таржима соҳасида иш олиб борадиган таниқли таржимонлар ва таржимашунос олимлар таклиф этилади. Мазкур йилда тўгаракка таржимон Азам Обидов ташриф буюрди ва шеърий таржима ҳамда таржима жараёнида дуч келадиган баъзи қийинчиликларни тушунтириб, изоҳлаб берди.

Тўгарак рахбари Г.К.Одилова иқтидорли талабаларни таниқли таржимон Қосимжон Маъмуровнинг уйига ижодий учрашувга олиб борди. Учрашув мавзуси Алишер Навоий ғазаллари таржимасининг ўзига хослиги ва таржима жараёнида мутаржим нималарга эътибор бериши кераклиги хусусида бўлганлиги сабабли тушунчалар берди. Шунингдек 2018 йилнинг январ ойидан бошлаб Америкалик машхур муҳарир ва таржимон, “Jasmania” нашриёти раҳбари ва “Fenix” халқаро журнали мухаррири  Камбон Обояни билан онлайн тарзда таржима соҳасида фикр алмашинилади. Яъни тўгарак аъзолари ўзбек адабиётидан намуналарни инглиз тилига таржима қилиб, ўз таржималарини электрон шаклда мухаррирга жўнатишади ва муҳаррир тахрир қилгандан сўнг онлайн сухбат жараёнида йўл қўйилган ҳатоликларни изоҳлаб тушунтириб беради. Таржимон ўз тажрибаси асносида талабаларга тушунтириш ўтказиб боради. Шу сабабли, ўтказилаётган видео суҳбатлардан талабалар жуда кўп ўзларига керакли маълумотлар олишади. 2016-2017 йил ўқув йилида тўгаракка янги ташкил этилган йўналиш “Ўзбек инглиз таржима назарияси ва амалиёти”нинг биринчи босқичида таҳсил олаётган 30 дан зиёд иқтидорли талаба жалб этилди. Талабаларнинг бир йиллик ижодий машқлари сарҳисоби сифатида болалар шоири Анвар Обиджон шеърларининг инглиз тилига таржималаридан иборат “Ширин туш”(“Sweet dream”) тўплами, иқтидорли талабамиз А.Аҳунжанова томонидан ёзувчи Тўлқин Нурмуҳаммаднинг “Диаглесса” қиссаси  инглиз тилига таржималари чоп этилди. Умидли ёш таржимон талабамиз Усмонова Нилуфарнинг француз журналисти ва ёзувчиси Жан Доменик Бобининг “Скафандр ва Капалак” асари таржимаси “Жаҳон адабиёти журналининг 2017 йил сонларида чоп этилди. Шунингдек, университетимиздаги “Ёш олимлар жамияти” ва “Ёш таржимонлар ижодхонаси” тўгараги ҳамкорлигида “Жаҳон халқ эртаклари” инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб чоп этилди. Атоқли ўзбек шоири Эркин Воҳидовнинг энг сара шеърлари таржималаридан иборат “Тонг лавҳаси”(Scene of morning) китоби университетимизда фаолият юритаётган таржимонлар Ш.Мустанова, Г.Одилова ва таниқли таржимон Аъзам Обидовлар томонидан “Ниҳол” нашриётида чоп этилди. Бугунги кунда ҳам “Ёш таржимонлар ижодхонаси” тўгарагида иш қизғин бу йил тўгарак аъзолари томонидан “Ўзбек болалар шеърияти анталогияси” ва “Ўзбек болалар насри анталогияларини таржима қилиб нашр эттириш режалаштирилган. Шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара дурдоналаридан иборат ўндан зиёд асар инглиз тилидан ўзбекчага таржима қилинмоқда.