Асосий йўналишлар ва ривожланиш стратегияси

УНИВEРСИТEТ ҲАҚИДА

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги Фармонига асосан ташкил этилган.

Мақсад:

·        ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хос бетакрор хусусиятлари, тарихий тараққиёти, унинг бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш;

·        бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини кучайтириш;

·        таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг сифатини тубдан ошириш;

·        ушбу соҳа бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг сифатини тубдан ошириш.

Университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган: 

·        ўзбек тили ва адабиётини, унинг ўзига хос хусусиятлари, илмий-назарий, фалсафий-эстетик асосларини, замонавий таълим технологияларини чуқур ўзлаштирган, давр талабларига жавоб берадиган юксак малакали илмий ва педагог кадрлар тайёрлаш; 

·        илмий, бадиий ва бошқа соҳалардаги адабиётларни ўзбек тилидан инглиз ва бошқа хорижий тилларга, шунингдек, жаҳон тилларидан она тилимизга юксак сифат ва маҳорат билан таржима қиладиган таржимонлар тайёрлаш; 

·        талаба ёшларни, ўзбек тили ва адабиётининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда, Ватанга муҳаббат ва садоқат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш; 

·        ўзбек тили ва адабиёти, фолклорининг тарихан шаклланган адабий, лингвистик мактаблари ва таълимотларини, мумтоз ва замонавий методларини, буюк аждодларимизнинг ўзбек ва жаҳон тилшунослиги ривожига қўшган ҳиссаси, уларнинг илмий мероси, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари, ўзбек тили ва адабиётининг ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ илмий муаммоларни тадқиқ этиш; 

·        ўзбек тилининг асл табиати ва хусусиятларини тўла акс эттирадиган мукаммал академик ва ўқув грамматикаларини яратиш, унинг товушлар тизими ва уларнинг ёзувда акс этиши, жорий имло қоидаларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш, турли мавзу ва ёʻналишлар бўйича луғат ва қомуслар, рисола ва дарсликлар яратиш; 

·        умумтаълим мактаблари, академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг янги ва самарали методлари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, илғор педагогик технологияларни кенг жорий этиш; 

·        она тилимизнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, унинг компютер услубини, ўзбек тили ва дунёдаги этакчи хорижий тиллар асосида таржима дастурлари ва луғатлар, электрон дарсликлар яратиш билан боғлиқ илмий-методик ишланмалар, амалий тавсиялар тайёрлаш ва бу борада эришилган натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш. 

 

Мазкур вазифаларни бажариш қуйидаги соҳаларга алоҳида диққат-эътиборни қаратишни тақозо этади:

 

·        халқимизнинг миллий руҳи ва ўзлигининг, маданий-маърифий олами, миллий ғоясининг асоси ҳисобланган она тили ва адабиётини янада ривожлантириш;

·        ўлкамиз қарамлик чангалига тушиб қолган истибдод даврларида она тилимизнинг ривожланиш имкониятларининг чекланиши оқибатида шаклланган асоратли муаммоларни бартараф этиш;

·        қадимий ва бой тарихга эга ўзбек тилининг тарихий шаклланиш ва замонавий ривожланиш жараёнларини чуқур тадқиқ этишни йўлга қўйиш;

·         аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо маънавий бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлаш, уни бойитиш, нуфузини ошириш;

·        ўзбек тили ва адабиётининг халқимиз, жамиятимизнинг маънавий ривожида, замонавий илм-фан тараққиётида тутган ўрни ва роли билан боғлиқ долзарб мавзуларда муҳим илмий тадқиқотлар амалга оширишни ривожлантириш;

·        замон талабларига мос луғат ва қомуслар, рисола ва дарсликлар нашрини йўлга қўйиш;

·        ўзбек тили ва адабиёти бўйича мутахассислар, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига катта эътибор қаратиш;

·        она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш;

·        фундаментал фанлар, замонавий ахборот ва коммуникатсия технологиялари, саноат, банк-молия тизими, юриспрудентсия, дипломатия, ҳарбий иш ва шу каби ўта муҳим тармоқларда ўзбек тили ўзининг ҳақиқий ўрнини эгаллашига эришиш;

·        замонавий дарсликлар, этимологик ва қиёсий луғатлар яратиш, зарур атама ва иборалар, тушунча ва категорияларни ишлаб чиқиш каби муҳим масалаларни қамраб олади. 

Университет таркибида 3 та факултет: ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима факултетлари, шунингдек, унинг қошида Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти ва Ўзбек тили ва адабиёти музейи фаолият олиб боради.

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти давлат университети факултетлари:

 

Ўзбек филологияси факултети. 2016 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети таркибида ташкил этилган бўлиб, 5120100- Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) таълим йўналишида мутахассис тайёрлайди. Ушбу мутахассислар ўзбек тили ва адабиёти, фольклорининг тарихан шаклланган адабий, лингвистик мактаблари ва таълимотларини, мумтоз ва замонавий методларини, буюк аждодларимизнинг ўзбек ва жаҳон тилшунослиги ривожига қўшган ҳиссаси, уларнинг илмий мероси, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари, ўзбек тили ва адабиётининг ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ илмий муаммоларни тадқиқ этиш, ўзбек тилининг асл табиати ва хусусиятларини тўла акс эттирадиган мукаммал академик ва ўқув грамматикаларини яратиш, унинг товушлар тизими ва уларнинг ёзувда акс этиши, жорий имло қоидаларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш, турли мавзу ва йўналишлар бўйича луғат ва қомуслар, рисола ва дарсликлар яратиш борасида изланишлар олиб боради. 

 

Ўзбек тили ва адабиёти факултети. 2016 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети таркибида ташкил этилган бўлиб, 5111200- Ўзбек тили ва адабиёти таълим ёʻналишида мутахассис тайёрлайди. Ушбу мутахассислар ўзбек тили ва адабиётини, унинг ўзига хос хусусиятлари, илмий-назарий, фалсафий-эстетик асосларини, замонавий таълим технологияларини чуқур ўзлаштирган, давр талабларига жавоб берадиган юксак малакали илмий ва педагог кадрлар тайёрлаш, талаба ёшларни, ўзбек тили ва адабиётининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда, Ватанга муҳаббат ва садоқат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг янги ва самарали методлари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, илғор педагогик технологияларни кенг жорий этиш бўйича кадрлар тайёрлайди.

 

Ўзбек-инглиз таржима факултети. 2016 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети таркибида ташкил этилган бўлиб, 5120200 - Таржима назарияси ва амалиёти таълим йўналишида мутахассис тайёрлайди. Ушбу мутахассислар илмий, бадиий ва бошқа соҳалардаги адабиётларни ўзбек тилидан инглиз ва бошқа хорижий тилларга, шунингдек, жаҳон тилларидан она тилимизга юксак сифат ва маҳорат билан таржима қиладиган таржимонлар тайёрлаш, она тилимизнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, унинг компютер услубини, ўзбек тили ва дунёдаги етакчи хорижий тиллар асосида таржима дастурлари ва луғатлар, электрон дарсликлар яратиш билан боғлиқ илмий-методик ишланмалар, амалий тавсиялар тайёрлаш ва бу борада эришилган натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш борасида изланишлар олиб боради.

Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти.

Институт ўзбек тили, ўзбек тили тарихи, ўзбек луғатчилиги, ўзбек атамашунослиги, ўзбек шевашунослиги, ўзбек нутқ маданияти, социолингвистика, психиолингвистика, лингвогеография каби янги йўналишлар, ўзбек адабиёти тарихи, ХХ аср ўзбек адабиёти, ҳозирги адабий жараён, адабиёт назарияси, сўз ва таҳрир санъати, нотиқлик, адабий алоқалар ва таржимашунослик, қиёсий тилшунослик, ўзбек фольклори бўйича энг долзарб муаммоларни чуқур тадқиқ этиш, диалектология ва фольклор экспедицияларини ташкил масалалари билан билан боғлиқ фаолиятни амалга оширади. Институт, шунингдек, тилшунос ва адабиётшунос кадрларнинг илмий изланишларини мунтазам мувофиқлаштириб бориш; катта илмий ходим-изланувчилар институти ва магистратура илмий фаолиятида ҳамда таълим жараёнида бевосита иштирок этиш; “Ўзбек тили ва адабиёти” журналини даврий нашр этиш; адабиёт соҳасидаги бой маданий мерос ва юксак маънавий қадриятларни ўрганиш ва илмий истеъмолга киритиш, ўзбек халқи маънавиятини юксалтиришга хизмат қилдириш; халқимизнинг энг қадимги даврлардан ҳозирги кунгача бўлган оғзаки ва ёзма адабиёти манбаларини тўплаш, тадқиқ этиш, нашр қилиш, кенг жамоатчиликка этказиш ва тарғиб этиш каби вазифаларни амалга оширади.

Ўзбек тили ва адабиёти музейи.

Ўз фаолиятида қуйидаги вазифаларни бажаришга эътибор қаратади: адабиёт музейи воситалари орқали ўзбек адабиёти тараққиётининг умумий қонуниятларини намойиш қилиш; Марказий Осиё халқларининг энг қадимги даврдан ҳозирги кунгача бўлган оғзаки ва ёзма адабиёти манбаларини тўплаш, тадқиқ этиш, нашр қилиш ва экспозиция воситалари орқали кенг халқ оммасига намойиш қилиш ҳамда бу орқали, энг аввало, ёшларни аждодлар меросига ворислик, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилиш; халқ орасидаги адабиёт тарихига дахлдор қўлёзма, тошбосма асарлар ҳамда шоир ва ёзувчиларнинг архивини тўплаш, уларни каталоглаштириш ва энг ноёб нусхаларини чоп этиб илмий муомалага киритиш; тил тарихининг қадимий илдизлари ва ўзбек адабиёти тарихининг асосий босқичлари ҳақидаги изланишлар натижаларини намойиш қилиш орқали аждодларимиз томонидан яратилган улкан маънавий, маданий ва илмий меросни тарғиб этиш, ўзбек тили ва адабиётининг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини кўрсатиш, шунингдек, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига сингдириш йўли билан  ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат, Мустақиллигимизни қадрлаш руҳида тарбиялаш; музейда сақланаётган бой қўлёзма мерос ҳамда Ўзбекистон шоир ва ёзувчиларининг бетакрор архив ҳужжатларини адабиётшунослик ва манбашунослик соҳасида кам ўрганилган йўналишлар сифатида алоҳида тадқиқ қилиш; талабаларни халқимизнинг бой адабий мероси билан таништириш, экспозитсия ва кўргазмалар шаклида кенг намойиш қилиш; адабиёт тарихига оид нодир қўлёзмалар, тошбосма асарлар, мумтоз ва замонавий адибларнинг шахсий архивларини тўплаш, уларнинг каталогларини яратиш ва энг ноёб нусхаларини чоп этиб, илмий муомалага киритиш; ўзбек адабиётининг энг қадимги даврлардан бугунги кунгача бўлган асосий ривожланиш босқичларини илмий асосда намойиш этиш, аждодларимиз томонидан яратилган улкан маънавий, маданий ва илмий меросни ўрганиш, уни қайта тиклаш, ўзбек адабиётининг жаҳон цивилизациясидаги ўрни ва мавқеини кўрсатиш.

Университет ўзбек тили ва адабиёти бўйича филолог мутахассислар, илмий-педагог кадрлар, юқори малакали таржимонлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айни шу йўналишларда илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.