Халқаро алоқалар кенгаши

Халқаро алоқалар Кенгаши

НИЗОМИ

  1. Умумий қисм

        Олий таълим муассасаларида тузиладиган Халқаро алоқалар КЕНГАШИ (бундан кейин КЕНГАШ деб юритилади) олий таълим муассасаси халқаро фаолияти масалаларини кўриб чиқиш бўйича коллегиал орган ҳисобланади ва унинг қарорлари тавсия мазмунида бўлади.

       КЕНГАШ фаолияти мутахасисларни тайерлаш, ўқув-методик ва илмий тадқиқот ишларни сифатини ошириш, ўқув жараёнини жаҳон андазалари даражасида ташкил этиш мақсадида халқаро алоқаларини такомиллаштириш ва ривожлантиришга йўналтирилган.

II. Асосий вазифалари ва функциялари

      КЕНГАШ:

  • Олий  таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги асосий йўналишларини мухокама қилади ва уларни ривожлантириш буйича  таклифлар тайёрлайди;
  • Чет эл олий ўқўв юртлари ва илмий марказлари билан  хамкорлик тўғрисидаги шартномалар лойиҳаларини кўриб чиқади;
  • Чет элда таълим олиш, малака ошириш ёки илмий-тадқиқот олиб бориш учун номзодларни муҳокама қилади;
  • Илмий кенгаш ва олий таълим муассасаси ректорига халқаро алоқаларни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар киритади;
  • Олий таълим муассасаси факултетлари кафедралари ва бўлимларнинг хорижий давлат ва нодавлат ташкилотлари, ҳалқаро ташкилотлар томонидан таклиф қилинаётган ўқув-услибий дастурлар яратиш ва илмий-тадқиқот лойихаларида қатнашиш бўйича фаолиятни координация қилади;
  • Хорижий хамкорлар билан ишлаб чиқилган  лойихаларни амалга оширишда олий таълим муассасаси факултетлари кафедралари ва бўлимларига  ҳар томонлама ва атрофлича ёрдам беради ;
  • Чет эл сафарлари якунлари бўйича ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
  • Халқаро хамкорликнинг бошқа сохалари бўйича ҳисоботларни кўриб чиқади ва таклиф киритади.

III.  Хуқуқ ва кафолатлари

          Кенгаш:

  • Хорижий ҳамкорлар билан икки томонлама меморандум ва шартномалар тузиш бўйича қарорлар қабул қилади, уларга  ўзгартириш ва таҳрирлар киритади;
  • Профессор-ўқитувчилар ва талабаларни чет элда ўқиш, малака ошириш, стажировка ўташ, илмий изланишлар ўказиш ва илмий-амалий конференцеяларда қатнашиш учун юборишга тавсиялар бериш масалалари юзасидан қарор қабул қилинади;
  • Чет элда таълим олиш ёки малака ошириш учун жўнатиладиган номзодларни тавсия қилади.

VI. Таркиби ва тузилиши

     Кенгаш таркибига халқаро алоқалар буйича маъсул проректор (раис), ўқув ишлари бўйича проректор, илмий ишлар бўйича проректор, иқтисод ва тадбиркорлик ишлари бўйича проректор, факултетлар деканлари, магистратура бўлими бошлиғи, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи (маъсул котиб), кадрлар бўлим бошлиғи  киради.

      Кенгаш таркиби университет ректори томонидан тасдиқланади.

V. Олий таълим муассасаси бошқа коллегиал органлари билан ўзаро  алоқадорлик

   Ҳалқаро алоқалар Кенгаш олий таълим муассасаси бошқа бўлинмалари билан алоқа қилади ва уларнинг таклифларини инобатга олади.

VI. Кенгашнинг иш тартиби

  Кенгаш мажлиси бир ойда камида бир  маротаба ўтказилади. Кенгаш қарори очиқ овоз бериш  йўли  билан, тўпланган овозлар оддий кўплигига қараб қабул қилинади.

    Кенгаш мажлиси баённома  шаклида расмийлаштирилади, Кенгаш раиси ва маъсул котиб томонидан имзоланади.

    Кенгаш раиси Кенгаш қарори бажарилишини мунтазам текширишни ташкил қилади ва  Кенгаш аъзоларини қарорларини бажарилишидан хабардор қилади.

VII. Кенгашнинг тугатилиши.

Кенгаш олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тугатилади ва қайта ташкил этилади.

 

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

 ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ

  Халқаро алоқалар кенгаши таркиби:

 

1. Ректор                                                                             Ш.С.Сирожиддинов

2. Илмий ишлар бўйича проректор                                   Н.М.Маҳмудов 

3. Ўқув ишлари бўйича проректор                                     И.Ж.Йўлдошев

4. Иқтисод ва тадбиркорлик ишлари бўйича проректор  А.М.Бобохўжаев

5. Ўзбек-инглиз таржима факультети декани                   Ш.Р.Усмонова              

6. Ўзбек филологияси факультети декани                         Б.Р.Менглиев

7. Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш факультети декани  И.М.Азимов

8. Магистратура бўлими бошлиғи                                        Ш.Н.Амонов

9. Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи                                 И.У.Шамсимухамедов (масъул котиб)

10. Ходимлар бўлими бошлиғи                                            Ф.Холметова

11. “Камолот” ЁИҲ                                                                   Р.Норқулов

12. Касаба уюшмаси раиси                                                     А.Тилавов