*

Талабалар бирлашмалари

ЁШ ФИЛОЛОГ ОЛИМЛАРНИНГ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ

      Жамият ёш филолог олимларнинг жамоат тузилмаси бўлиб, Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ва ишлаётган, филология соҳасида илмий фолият олиб боришни ўзига мақсад қилиб қўйган ёш филолог олимларнинг илмий-ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ривожлантириш орқали мамлакатимизнинг илмий салоҳиятини янада ошириш, илмий кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, ҳамда ёш олимларнинг халқаро илмий доираларга интеграциялашувини жадаллаштириш, уларнинг халқаро илмий дастурларда иштирок этиши учун шароитлар яратишга хизмат қилади.

      Жамият  иқтидорли талабалардан (кейинги ўринларда ёш филолог олимлар деб юритилади) иборат таркибда шакллантирилади.

      Жамият барча имкониятларини қўллаган ҳолда ёш филолог олимлар ижодий фаоллиги ривожланишига, уларнинг мутахассисликлари бўйича камол топишига, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муҳим илмий ва амалий муаммоларнинг илмий жиҳатдан ечимини топишга кўмаклашади. Ёш филолог олимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга, ўз салоҳият ва имкониятларини тўлиқ намоён этишларида ёрдамлашади ва шароит яратади.

 

  

 

ЖАМИЯТНИНГ СТРАТЕГИК МАҚСАДИ    

      Жамиятнинг асосий мақсади Республика ёшларини илмий-тадқиқот фаолиятига тизимли асосда йўналтириш, мавжуд илмий мактаблар анъаналарини давом эттириш ҳамда янги илмий мактабларни шакллантиришга замин яратиш, ёш филолог олимлар илмий-ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини изчил ривожлантириш асосида илмий тадқиқотлар билан мунтазам шуғулланувчи ёшларни бирлаштириш, уларнинг мутахассисликлари ва ижтимоий соҳаларга оид қизиқишларини қўллаб-қувватлаш – шу тарзда юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

ЖАМИЯТ ТАРКИБИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ ТАСҲКИЛ ЭТИЛИСҲИ

      Жамият таянч олий таълим муассасаси бўлган ТошДЎТАУ тузилмасига жамоат ташкилоти сифатида киради.

      Жамият Кенгаш орқали бошқарилади.

      Кенгаш раиси ва котиби Жамиятнинг умумий йиғилишида сайланади.

Ф.И.СҲ.

Лавозими

Дустмуродов Маъруфжон

Кенгаш раиси

Нуъмон Насруллаев

Кенгаш котиби

Бўрибоев Жаҳонгир

ОТМ билан алоқалар бўйича масъул

Шодиев Миржалол

Матбуот ва нашрлар бўйича масъул

Муҳиддинов Отабек

Тўгараклар бўйича масъул

Ҳайдаров Муҳаммад

Нашрлар бўйича илмий муҳаррир

Абдулҳаев Бекзод

Веб-сайт учун масъул

Бойзоқов Бекмурод

Илмий тадбирлар учун масъул

 
      Жамият йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

      Жамият қарорлари мажлисда катнашганлар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикр-мулоҳазасиии ёзма равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.

      Овоз бериш кенгаш аъзоларининг иштироки 2/3 қисмидан кам бўлмаган ҳолда ҳақиқий ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган такдирда Жамият раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

      Жамият раиси Жамиятнинг расмий вакили ҳисобланади, ўзининг ваколати доирасида кенгашнинг барча ишларини ташкил этади ва бошқаради, Жамиятнинг бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқасини амалга оширади, Жамият фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга имзо чекади.

Жамият раисининг вазифалари:

      Жамият йиғилишларини ўтказилиш вақти ва кун тартиби тўғрисида қарор қабул қилади;

      Жамият номидан Республика ёш филолог олимлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

бир   йилда   камида   бир   маротаба   қилинган  ишлар юзасидан Жамият йиғилишида ҳисобот беради.

      Жамият раиси хизмат сафари, бетоблиги, таътилдалиги  вақтида унинг вазифасини Жамият аъзоларидан бири бажаради.

      Жамият раиси ва котиби ТошДЎТАУ томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади.

      Жамиятнинг ишини олиб бориш ва ҳужжатларни расмийлаштириш қуйидагича тартибда амалга оширилади:

      Жамият ўз ишини Кенгаш йиғилишида қабул қилинган ва Жамият раиси томонидан тасдиқланган йиллик режага биноан амалга оширади;

      Жамиятнинг мажлислари, йиғилишлари ва бошқа тадбирлари Жамият раиси ва котиби томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади;

      Жамият  ҳужжатларини   расмийлаштиришни   Кенгаш   котиби   амалга оширади;

 қабул қилинган  қарорлар бажарилишининг назорати  Жамият  раиси томонидан амалга оширилади.

 

  

 

ЖАМИЯТНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ

      Жамиятнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

ёш филолог олимларни мамлакат илм-фани учун долзарб, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига, халқимиз маънавияти ва маданиятининг юксалишига кўмаклашувчи фундаментал, амалий ва инновацион йўналишлардаги илмий фаолиятга жалб қилиш;

ёш филолог олимлар фаолияти орқали соҳанинг устувор йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар ташкил қилиш ва олиб боришда иштирок этиш ҳамда устоз-шогирд тизимини шакллантириш;

бошқа олий таълим муассасалари билан ёш филолог олимларнинг ижодий фаоллигини кучайтириш, илмий анжуманлар, семинарлар ўтказиш ва тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

ёш филолог олимларнинг илмий тадқиқот ишлари натижаларини умумлаштириш ва амалиётга татбиқ этиш, унинг янги шаклларини излаш ва Республика фаолиятига татбиқ этишда барча имкониятларни ишга солган ҳолда ташаббускорлик кўрсатиш;

илмий анжуманларда иштирок этиш учун ёш филолог олимларнинг илмий сафарларини режалаштириш ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказ ва муассасалари билан илмий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий мактаблар, анжуманлар, семинарлар ва бошқа илмий тадбирларда иштирок этишга, хорижий мамлакатларда мақолалар эълон қилишга кўмаклашиш;     

ёш филолог олимларнинг илмий ишлари танловини мунтазам ташкил этиш ва ўтказиш, давлат грантлари, хорижий мамлакатлар грантлари ва хўжалик шартномаларида ёш филолог олимлар иштирокини таъминлаш, уларнинг ишларини мукофотларга тақдим этиш, энг яхши ва Республика учун устувор ҳисобланган илмий тадқиқот натижаларини нашр этиш ва оммалаштиришга кўмаклашиш;

ўз фаолияти давомида юқори натижаларга эришган ёш филолог олимларни рағбатлантириш буйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ёш олимлар кенгаши" раиси ва ТошДЎТАУ ректорига тавсиялар бериш;

инновацион тадқиқот ишларини ўтказишга амалий ёрдам кўрсатиш, ёш филолог олимларнинг фаолиятини қўллаб-қувватловчи грант ажратувчи ташкилотлар тўғрисида маълумотлар йиғиш ва уларни тарқатиш.

ЖАМИЯТ ТЎГАРАКЛАРИ

      Жамият таркибида йўналишлар бўйича ўнта тўгарак ташкил қилинган. Ушбу тўгараклардан университетнинг бўлғуси етук илмий-педагогик кадрлар авлодини шакллантириш мақсад қилинган.

ТЎГАРАК НОМИ

ТЎГАРАК РАҲБАРИ

Дастурчилар

Ботир Элов

Компютер графикаси ва мултимедиа

Расул Атамуродов

Луғатчилар

Равшан Жомонов

Матншунослар

(хаттотлик мактаби)

Ҳабибулла Солиҳ

Синхрон таржима

(спеакинг луб)

Нозлия Нормуродова

Бадиий таржима

Гулноза Одилова

Гулшан

(аруз мактаби)

Дилнавоз Юсупова

Журналистлар

(тил посбонлари)

Дилмурод Холдоров

Компютер саводхонлиги

Мирзаали Худайберганов

Шевашунослар

Толиб Эрназаров

АНЖУМАН ВА СЕМИНАРЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИШ

      Жамият томонидан йилда бир марта ўтказиладиган ёш тадқиқотчилар ва университет талабаларининг илмий-амалий анжуманини ташкил этилади. Ҳар йилнинг ноябр ойида 40 ёшгача бўлган тадқиқотчиларнинг Филология масалалари ёш тадқиқотчилар нигоҳида” мавзусидаги анъанавий илмий-амалий анжумани ва май ойида талабаларнинг Тил ва адабиёт: илмий ва амалий изланишлар йўлидаги илк одимлар” мавзусидаги анъанавий илмий-амалий анжумани шулар жумласидан. Шунингдек, ҳар ойда университетда “Илмий тадқиқот олиб бориш шартлари” мавзусидаги илмий семинар ўтказилади.