Таржимаи ҳол

Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович 1961 йил Самарқанд вилоятида туғилган.

1978 йил ўрта мактабни тугатиб, Тошкент Давлат университети Шарқ факультетига ўқишга кирган.

1978-1984 йиллар Тошкент Давлат университетида таҳсил олиб, мазкур олийгоҳнинг Шарқ факультети Шарқ халқлари адабиёти кафедрасининг катта лаборанти сифатида фаолиятини бошлаган. 1984-1986 йиллар ҳарбий хизматда бўлган. 1987-1993 йиллар Самарқанд Давлат университетида ўқитувчи, ректор ёрдамчиси, 1993-1998 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Самарқанд бўлимининг катта илмий ходими, бош илмий котиби, 1998-2003 йилларда “Имом ал-Бухорий” халқаро жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари, 2003-2005 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Фалсафа ва жаҳон маданияти кафедраси профессори, кафедра мудири, 2005-2012 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича биринчи проректори, 2012-2014 йиллар Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори, 2014-2015 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, 2015-2016 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори лавозимларида фаолият кўрсатган. 2016 йил 13 майдан янги ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори.

1991 йилда “XIX аср Каттақўрғон шоирлари ижодида Алишер Навоий анъаналари” мавзуида номзодлик, 1998 йилда “Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига оид XV-XIX асрларда яратилган форс манбалари” мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

2013 йилда “Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” фундаментал тадқиқоти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси адабиёт соҳасида биринчи даражали Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Оилали. 2 нафар фарзанди бор.