ТошДЎТАУ Ахборот-ресурс маркази

      Алишер Навоий  номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўз фаолиятини бошлаши билан бир вақтда АРМ фаолияти ҳам шакллана бошлади. Ахборот-ресурс маркази – Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат шарқшунослик ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фондлари ҳисобидан шакиллантирилди.

      Ўзбекистондаги барча 70 та олий таълим муассасалари АРМлари ТошДЎТАУ АРМ фондига керакли бўлган адабиётлардан 100 нусхадан совға тариқасида тақдим қилди ва бу жараён давом этмоқа.

      Ҳозирда университет АРМ фонди 3366 номдаги 18768 нусха китобга эга бўлди.

      Шундан: дарсликлар  - 180, ўқув қўлланмалар  -- 618, илмий адабиётлар  – 199, бадиий адабиётлар    –   903 номни ташкил этади. 

      АРМ 58 ўринли ўқув залидан иборат бўлиб,  20 та компьютерлар интернет тармоғига уланган. Ҳозирда китобхонлар сони 1060 нафарни ташкил этади. Университет Ахборот- ресурс марказининг энг асосий вазифаси, аввало, университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ўқув жараёнини илмий, бадиий, дарслик адабиётлари билан таъминлашдир.

      Китобхонларнинг АРМдан фойдаланиши 3 усулда:  

      1. Анъанавий;

      2. Электрон шаклда-интернет тизими орқали;

      3. Китобхонлар  очиқ китоб фондидан фойдаланади.   

         

        

 

               Ахборот–ресурс маркази  APMAT электрон дастурий базани ички локал тармоқда ишга туширди, университет йўналишига оид бўлган 186 номдаги дарслик ва ўқув қўлланмаларни электрон каталоги ва электрон тўлиқ матнли версиялари АPMAT электрон базасига киритилди.  

      Университетда 2017 йилнинг 15 мартида  EBSCO - илмий таълимий базаси бўйича семинар ўказилди ва база маълумотларидан фойдаланиш учун логин парол АРМ компьютерлари хотирасига ўрнатилди. Рўйхатдан ўтган китобхонлар Ахборот-ресурс марказининг барча қулайликларидан кенг фойдаланишлари мумкин.  

      АРМ “Фаол китобхон” акцияси мунтазам ўтказилиб келинади. Бу акция кутубхона фондини янада бойитиш мақсадида, университет ректорининг ташаббуси билан ташкил этилган. Акцияда университетнинг барча прфессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари фаол иштирок этмоқдалар.

     Жумладан, Ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш факультети томонидан Ахборот – ресурс марказига 500 нусхага яқин бадиий адабиётлар топширилди.

      Ахборот – ресурс маркази университетда ўтказиладиган турли тадбирларда фаол қатнашиб, давра суҳбатлари, китоб кўргазмаларини   мунтазам ташкил этиб келмоқда.