Виза расмийлаштириш учун маълумотнома

Виза олиш ва вақтинчалик рўйхатга туриш

ЎзР Ички ишлар вазирлиги олий ўқув юртлари аризаларига кўра ТошДЎТАУ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ўрнатилган тартибда виза олишни ва виза муддатини узайтиришни, шунингдек, чет эл фуқароларининг вақтинча яшаш манзиллари бўйича вақтинча рўйхатга қўйишнини  (амалдаги қоидаларга кўра) таъминлайди.

ТошДЎТАУ таълим хизматлари халқаро таълим хизматлари бозорида сифатли ва рақобатбардош.

Ўқув жараёни ва давомат устидан назорат Халқаро ҳамкорлик бўлими томонидан деканат билан биргаликда амалга оширилади.

 ТошДЎТАУ тўлов асосида чет (ўзбек, рус, инглиз, немис ва бошқа) тилларни ўрганиш имкониятини яратади. Батафсил маълумотларни Тилларни ўрганиш марказининг http://tmarkaz.navoiy-uni.uz/ сайтидан олиш мумкин.