Ўзбекистон Республикаси давлат герби

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби — Ўзбекистон Республикаси расмий давлат рамзи. 1992-йил 2-июлда қабул қилинган. Давлат герби — давлат мустақиллигининг рамзларидан биридир.

Давлат герби думалоқ кўринишга эга бўлиб, бу шаклнинг сўл томони ризқ-рўзимиз тимсоли — буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса ўзбекнинг донғини дунёга таратган бебаҳо бойлигимиз — чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган, узоқдаги тоғлар ва дарёлар манзарасида гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради, айни пайтда бу Ўзбекистоннинг серқуёш мамлакат эканлигини ҳам билдиради. Гербнинг юқори қисмида эса Ўзбекистон озодлигининг рамзи сифатида саккизбурчак юлдуз, унинг ички қисмида яримой ва юлдуз ма`носи мамлакат аҳолисининг ко`п қисми ислом динига этиқод қилиши, марказида — бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини ифода этувчи чамбар тасмасига „Ўзбекистон“ деб ёзиб қўйилган.