*

Янгиликлар

09 February2019

Алишер Навоий ва XXI аср

Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий – Шарқ Ренессансининг йирик намояндаси сифатида жаҳон цивилизацияси тарихида, айниқса, туркийзабон халқлар маданий ва маънавий ҳаётининг ривожида алоҳида ўрин тутадиган ёрқин шахсдир. У ўз асарларида маънавий поклик, халқпарварлик ва маърифатпарварликни куйлаб, ўз авлодларига буюк  адабий-фалсафий ва илмий мерос қолдирди.  Юртимизда Алишер Навоий номи билан аталувчи университетда мана уч йилдирки “Алишер Навоий ва XXI аср” мавзусидаги анъанавий илмий-амалий анжуман ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилда университет халқаро миқёсда фаолият юритиш босқичига ўтди...
28 January2019

Абдулла Қодирий – ўзбек романи асосчиси

Ўзбек романи асосчиси, буюк адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Тадқиқотлар ва маърифий алоқалар марказида  “Ўзбек романи.  Адиб Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди” мавзусида илмий-амалий семинар  бўлиб ўтди.  Бу семинарда Ахборот ва араб-рус тадқиқотлари маркази академик директори, Подшо Сауд университети профессори Муртазо Сайдумаров маъруза қилди.  Ушбу тадбирни марказнинг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ бўлими мудири доктор Аид ибн Мухаммад Ол Рубаййиъ олиб борди. Мазкур илмий-амалий семинарда Ўзбекистон...
23 January2019

“Oltin bitiklar – Golden scripts”

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Oltin bitiklar – Golden scripts” илмий журнали янги нашр қилина бошлади. Университетда ушбу халқаро илмий журналнинг илк сони тақдимоти 2019 йил 25 январь соат 15:00да 217-хонада ўтказилиши режалаштирилган.  Журнал тақдимотига барчангизни таклиф этамиз.
22 January2019

Икки эмас тўрт тил керак

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов университет педагогик жамоаси ва иқтидорли талабалари иштирокида йиғилиш ўтказди. Ректор мазкур йиғилишда 2018 йил давомида университетда олиб борилган ишлар ва Туркия сафари тафсилотлари ҳақида сўзлади, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. «Бизнинг зиммамизда ўзбек тили ва адабиётини дунё бўйлаб тарғиб қилишдек умуммиллий вазифа турибди. Биз бу вазифани амалга оширишимиз учун чет тилларни пухта билишимиз зарур. Бугунги кунгача университетимизда рус, инглиз ва шарқ тиллари (араб ёки форс)...
21 January2019

Италияда ўзбек маданияти кечаси

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети жамоаси Эрасмус+ лойиҳаси доирасида Италияда ўқув йиғинида иштирок этаётганликлари ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча жамоамиз аъзолари томонидан ўзбек маданияти оқшоми ташкил этилди. Миллий урф-одатларимиз, либосларимиз ва таомларимиз Италия, Руминия, Малта ва Норвегиядан ташриф буюрган меҳмонларда катта таассурот уйғотди. Ўзбек миллатига хос бўлган анъаналар тақдимоти хорижликларни қизиқтириб қўйгани аниқ. Уларнинг, албатта, Ўзбекистонга ташриф буюриш ва янада кўпроқ маданий меросимиз намуналаридан баҳраманд бўлиш...
19 January2019

ToшДЎТАУ ва Истинья университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

Туркияга хизмат сафари билан жўнаб кетган ТошДЎТАУ жамоасининг навбатдаги ташрифи Истанбулдаги Истинья  университети бўлди. Университетимиз делегациясини Истинья  университети Турк тили ва адабиёти бўлими раҳбари, доктор Эрдал Караöз ва таълим бўлими аъзоси Фейзи ÇİМЕН кутиб олди. ТошДЎТАУ ректори Шуҳрат Сирожиддинов музокаралар чоғида  икки университет ўртасида талабалар алмашинув дастурини амалга оширишга ва профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро дарс беришлари, тажриба алмашишлари учун йўл очишга тайёр эканини билдирди. Истинья  университетида  5000 дан ортиқ талаба таҳсил олади, уларнинг 320...
17 January2019

Замонавий адабиёт чорраҳалари – Даниил Гранин

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Хорижий тиллар кафедраси ва “Россотрудничество” нинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда  “Замонавий адабиёт чорраҳалари – Даниил Гранин” мавзусида адабий учрашув бўлиб ўтди. Мазкур кечада Даниил Граниннинг маҳорати, серқирра ижод йўли ҳақида маълумотлар берилди, талабалар ўртасида викторина ташкил этилди, талабалар томонидан Даниил Гранин ижод намуналари ўқиб эшиттирилди. Тадбир сўнгида викторина ғолиблари муносиб тақдирланди.
16 January2019

Таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат Кенгашининг қарори билан 2019 йил учун таянч докторантлар ўртасида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди. Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича Реймов Маманбек Полатович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти; Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши бўйича  Бобоев Акмалжон Хатамович – Тошкент кимё-технология институти таянч...
11 January2019

Туркиянинг бир қатор таълим ва илм муассасалари ТошДЎТАУ билан ҳамкорлик ўрнатди

ТошДЎТАУ жамоасининг Туркияга қилган хизмат сафари давом этмоқда. Сафарнинг навбатдаги кунида Тўпқопи сарой-музейи қўлёзмалар фонди билан шартнома имзоланди. Мазкур шартномага асосан Алишер Навоий ва ўзбек адабиёти намояндаларининг асарларини ҳамкорликда ўрганиш бўйича келишувга эришилди. Бу миллий адабиётимизнинг ушбу фондда мавжуд мумтоз намуналарини қўлёзма ҳолида ўқиш ва аслиятидан таҳлил қилиш демакдир. Қолаверса, Анқара шаҳридаги машҳур Хожа Байрам Вали университети билан ҳам мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилди. Икки томонлама шартнома имзоланиб, ҳамкорликнинг истиқбол режалари муҳокама...
08 January2019

Scopus, ScienceDirect халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланиш

2019 йил 7 январь куни ТошДЎТАУда “Scopus, ScienceDirect халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарни ТошДЎТАУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори З.Абдирашидов олиб борди. Семинарда Scopus, ScienceDirect халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланиш, маълумотлар қидириш, уларни сақлаб олиш каби масалаларга эътибор қаратилди ва online шаклида кўрсатиб берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Семинар илмий тадқиқотлар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими ва ахборот технологиялари маркази билан...

Pages