Битирувчиларни иш билан таъминлаш долзарб вазифа

Чоп этилган сана:
16 June 2019

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида битирувчилар ва иш берувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги кадрлар бўлими бошлиғи Д.Акромов, пойтахтимиздаги туман халқ таълими бўлимларидан махсус вакиллар иштирок этишди.

Жорий йилда ТошДЎТАУни 228 нафар талаба тамомлайди, улардан 27 нафари магистр, 201 нафари бакалаврлардир. Тадбирда сўз олганлар биритувчиларга ўз ҳудудларида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот бериш баробарида уларни ишга ҳам таклиф этишди. Ўтказилган сўровномалар натижаларига кўра бу йилги битирувчиларнинг 70 фоизи халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги мактабларда ишлаш истагини билдиришган. Мазкур анжуман эса битрувчилар учун ҳам, иш берувчилар учун ҳам манфаатли бўлди.