Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси" ҳақидаги қарор 1992-йилнинг 10-декабрида Ўзбекистон Республикасининг Юқори Кенгашиниг 11-чақириғида қабул қилинган. Ушбу мадҳия 1992-йилдан ҳозирги пайтгача Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси ҳисобланади.

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов сўзи, Ўзбекистон халқ бастакори Муттал Бурхонов мусиқаси.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!

Яшнагай то абад илму фан, ижод,

Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,

Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!

Истиқлол машъали, тинчлик посбони,

Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!